Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

UNICON.UZ ДУК фуқаролар муҳофазасига оид ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

11.11.2016

2016 йил 10 ноябрьда UNICON.UZ ДУК «Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш» ва «Тармоқлар ва иқтисодиёт объектлари барқарорлигини ошириш» мавзуларида ўқув маърузалар ўтказилди

Уларни Фуқаролар мудофааси институти катта ўқитувчиси Л.Г. Галимова ва ўқитувчи О. Мақсудханова олиб боришди.
Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва содир бўлганида аҳолини эвакуация қилиш мавзусини Фуқаролар мудофааси институти катта ўқитувчиси Л.Г. Галимова олиб борди. Ўқув маъруза бошида аҳолини эвакуация қилиш, шошилинч, чекланган, маҳаллий, минтақавий, умумий, қисман кўчиришлар, аҳолини кўчириш усуллари тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, эвакуация комиссиялари, таркиби, кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойлари, кўчириладиган аҳолининг қабул қилиш жойлари, тезкор гуруғлар, кўчиш оралиқ жойлари, кўчирилиш таблдирлоарининг бошқариш ташкилотлари тўғрисида тўхталиб ўтилди. 
Ҳар  қандай ҳолларда ҳам аҳолини кўчириш мураккаб вазифа ҳисоблангани учун уни жуда пухта режалаштириш, ўтказиш ва таъминлаш зарур. Бу вазфаларнинг барчаси тегишли ижроия хзокимият идоралари, ўзини-ўзи бошқариш ташкилотлари, аҳоли ва ҳудудларни фақуқулодда вазиятдан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилиш ваколатига кирадиган ташкилотлар хзиммасига, шунингдек фавқулодда вазият бошқармалари зиммасига юклатилганлиги айтиб ўтилди. Ҳамда аҳолини кўчиришни моддий-техникавий таъминлаш  кўчириш жараёнида тарнспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишдан, ёнилғи-мойлаш материаллари ва заҳира қисмлар, сув, овқат маҳсулотлари ва энг зарур бўлган буюмлар билан таъминлашдан, кўчириш ташкилотларини керакли   буюмлар билан тъминлашдан иборат эканлиги таъқидланди.
Маъруза  якунида  мавзуга оид хужжатли фильм намойиш этилди.
Кейинги «Тармоқлар ва иқтисодиёт объектлари барқарорлигини ошириш» мавзусини О. Мақсудханова олиб борди. Маъруза аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва иқтисодиёт оъектларини ва тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини оширишга қаратилган асосий вазифалардан бири ҳисобланишини айтиб ўтди. Шунингдек иқтисодиёт объектлари ишлаши барқарорлигига таъсир этувчи омиллар, энг аввало – объектни жойлаштириш минтақасидир. Бунга эҳтимоли мавжуд булган  табиий офатлар хисобга олиниши кераклиги, жумладан объект қаерда жойлашганлиги: қурилиш характери, транспорт коммуникациялари қанчалик етарли эканлиги, потенциал хавфли корхоналар борлиги ҳисобга олиниши таъкидланди. 
Маъруза давомида иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари фаолиятнинг барқарорлигини ошириш тушунчаси ва моҳияти, иқтисодиёт тармоқлари ишининг барқарорлигини, ишлаб чиқариш объектларининг барқарорлиги, иқтисодиёт объектлари барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида сўз борди. 
Маъруза якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.