Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар билан тўлдирилди

24.11.2016

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
ISO/ IEC 27040:2015 Information technology-Security techniques-Storage security
ISO/ IEC 27041:2015 Information technology-Security techniques-Guidance on assur-ing suitability and adequacy of incident investigative method
ISO/ IEC 27042:2015 Information technology-Security techniques- Guidelines for the analysis and interpretation of digital evidence
ISO/ IEC 27043:2015 Information technology-Security techniques- Incident investi-gation principles and processes
Y 110:2005га 2-сон ўзгартиш Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувларига ишлов бериш бўйича йўриқнома ва сўзлашувлар бўйича ахборотни ҳисобга олиш марказларининг маълумотлар базасида сақлаш муддатлари
(АТК Вазирлигининг 2016 йил  27 октябрдаги 319-сон буйруғи) 2-X-2016
RH 45-262:2016 Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тактли тармоқ синхронлаш тизими бирламчи эталон генераторларининг метрологик таъминоти бўйича йўриқнома (АТК Вазирлигининг 2016 йил  4 ноябрдаги 328-сон буйруғи) Т 45-076:2005 ўрнига
Ушбу раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тактли тармоқ синхронлаш тизимининг бирламчи эталон генераторлари метрологик таъми-нотининг асосий принципларини белгилаб беради ва бирламчи эталон генераторлар нормаланадиган параметрларини ўлчаш усуллари ва воситаларини белгилайди.
RH 45-261:2016 Ўзбекистон Республикаси халқаро почта алмашинуви пунктларида почтани қабул қилиш ва жўнатиш қоидалари (АТК Вазирлигининг 2016 йил 7ноябрдаги 330-сон буйруғи) Q 021-95 ўрнига
Ушбу раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси халқаро почта алмашинуви пунктларида почтани қабул қилиш ва жўнатиш қоидаларини белгилаб беради. Ушбу Қоидалар «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг  почта алоқасининг хорижий операторлари билан бевосита депешалар алмашинувини амалга оширувчи ишлаб чиқариш  бўлинмаларига тааллуқли.
RH 45-015:2016 Ташкилий-фармойиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби (АТК Вазирлигининг 2016 йил  10 ноябрдаги 334-сон буйруғи) RH 45-015:2010 ўрнига
Ушбу ҳужжат ташкилий-фармойиш ҳужжатларининг турлари, уларнинг структураси, мазмуни, таркиби ва реквизитларини расмийлаштиришга, бланкларни ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ва сақлашга қўйиладиган талабларни белгилайди.
O‘z DSt 3114:2016 Электрон ҳужжат айланиши. Электрон кўринишдаги битимларни бажариш бўйича электрон ҳужжатларнинг тузилиши ва таркиби (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 2 ноябрдаги 05-794-сон қарори,  АТК Вазирлигининг 2016 йил  11 ноябрдаги 336-сон буйруғи)
Ушбу стандарт ахборот тизимлари ёрдамида қайта ишланадиган ва жўнатиладиган электрон кўринишдаги келишувларни амалга ошириш бўйича электрон ҳужжатларга тааллуқли бўлиб, уларнинг тузилмаси ва таркибини белгилайди.