Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ҳолон технологиялар институти президенти билан учрашув бўлиб ўтди

05.12.2016

Жорий йилнинг 5 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида юртимиздаги президентлик сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган Исроилнинг Ҳолон технологиялари институти президенти Эдуард Якубов билан учрашув бўлиб ўтди 
 
Суҳбат чоғида меҳмонлар Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси, жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича юртимиздаги тажриба билан танишиб, томонлар бу борадаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, қайд этилганидек, Ҳолон технологиялар институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш масаласи қайд этилди. 
 
Айтиш жоизки, Ҳолон технологиялар институти 1969 йилда Тел-Авив университетининг муҳандислик технологиялари факултети сифатида иш бошлаган. 1999 йилдан бошлаб муассаса мустақил институтга айлантирилган. Ушбу таълим даргоҳида 4500 нафар талаба таълим олиб, уларнинг 80 фоизи ўқиш баробарида юқори технологиялар соҳасида фаолият кўрсатади. Битирувчиларнинг 90 фоизи Исроил ва жаҳоннинг АКТ соҳасидаги етакчи компанияларда ишлайди. Ҳолон технологиялар институтида 250 нафар юқори малакали профессор, фан докторлари илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боради.