Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Конституцияга бағишланди

06.12.2016

Бугун, 6 декабрь 2016 йил «UNICON.UZ» да “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
Учрашувни Ўзбекистон Конституциявий судининг судьяси Генжемурат  Пирматов ва Юристлар малакасини ошириш маркази профессори Илхом Исмаилович Насриев олиб боришди.
Биринчи сўзга чиққан маърузачи Г. Пирматов учрашувни биринчи президенти И.А.Каримов хотирасини ёдлаб, бир дақиқа сукут сақлашдан бошлади. Бош қомусимиз - Конституциямизнинг қабул қилинганидан бошлаб, 24 йиллик вақт мобайнида 8 марта киритилган ўзгаришлар тўғрисида қисқача маълумот берди ва ўтган даврда асосий қонун - Конституцияда акс эттирилган коидалар, нормалар ўз ифодасини топмокда деб таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Мустақилликнинг биринчи куниданоқ Конституциянинг яратилиш тарихи тўғрисида тўхталиб ўтилди. Чет эл мутахассисларнинг бош қомусимизга берилган баҳоси тўғрисида қисқача ахборот берилди. 
Шу ўринда, Конституциямиз энг нуфузли ташкилотларга тенг хукукли аъзо бўлиб кириш имконини берди. Халкимиз конститукцияда демократик қадриятлар ва Илғор ғоялар орқали маърифий дунё англаётган бўлса, конституциямиз орқали олийжаноб халқимизни табиатини ва фазилатларини англамокда деб таъкидланиб ўтилди ва биз танлаган йўл миллий тараккиет йули Конституцияга асосланган бўлиб, ўзгармас йўлдир деб айтилди.

Ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ривожланишида “ўзбек модели”нинг ўрни тўғрисида айтиб ўтилди. “Конституциямиз Ўзбекистон халқининг ҳоҳиш-иродасини тўла намоён этиб, бугунги кунда жадал олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг халқимизнинг пировард мақсадларини хуқуқий давлат ва кучли очик жамият барпо этиш ривожланаётган демократик давлатлар орасидан жой олиш мақсадга мувофиқ негиз бўлиб хизмат қилмоқда,- деб якунлади Г. Пирматов.  
"Конституция тўғрисида гапириш жуда шарафли ва жавобгарли",- деб бошлади маърузачи И. И. Насриев. У Конституциянинг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтди. Шу ўринда Конституциянинг яратилиш омиллари тўғрисида сўзлаб берди.
Конституциямизда ўзбек халқининг хаёт тарзи, яшаш принциплари, бошқа мамлакатлар билан муносабатлар, инсонлар ҳуқуқлари, анъаналар, урф-одатлар, келажагимиз ва ҳаётимиз мазмунини акс топганлиги айтиб ўтилди.
И.И. Насриев ўз маърузасини “ҳар бир Ўзбекистон фуқароси Конституциямиз билан мағрурланади, ғурурланади”,- деган сўзлар билан якунлади ва барча йиғилганларни Конституциямизнинг 24-йиллик муносабати билан табриклади.