Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Фуқаро муҳофазасига бағишланган навбатдаги ўқув машғулотлари

21.12.2016

20 декабрь 2016 йил Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлар марказида навбатдаги ўқув машғулотлар бўлиб ўтди. Уларни Фавқулодда  муҳофазаси институти 2-кафедра ўқитувчиси Н. Гафуров ва  ўқитувчи С.Умаров олиб боришди

Машғулотнинг биринчи мавзуси терроризм иллатига бағишланган бўлиб, уни Фавқулодда  муҳофазаси институти 2-кафедра ўқитувчиси Н. Гафуров олиб борди.
Сўз бошида маърузачи “ХХ аср тарихга ахборот-технологиялар асрининг ихтиролари ва шу билан бирга қора варақлари билан ҳам киради,”- деб бошлади. Мавзу давомида 2000 йил 15 декабрь қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” Қонунидаги тероризмнинг тушунчаси келтирилди: “терроризм — сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлари”.
Шу ўринда терроризм иллатига қарши курашадиган минтақавий халқаро ташкилот - Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, мақсад, вазифалари тўғрисида қисқача маълумот берилди. ШҲТ аъзолари террорчилик, сепаратизм ва экстремизм билан курашишга доир Шанхай конвенциясини имзолашгани айтилди. Бу ташкилот тўғрисида сўз борганда Ўзбекистон Республикаси ШҲТга раислик қилаётган давлат сифатида ташкилотнинг янада равнақ топиши, унинг меъёрий-ҳуқуқий асоси мустаҳкамланиши ҳамда ушбу тизимнинг нуфузи дунё бўйича бундан-да юксалишига катта ҳисса қўшаётгани айтиб ўтилди.
“Террорчилик тўғрисидаги” Қонун, террористик ҳаракат, сиёсий терроризм, диний терроризм,  кибертерроризм ҳақидаги тушунчалар тўғрисида қисқача маълумот берилди. Терроризмга қарши ҳаракат мажмуасида тўхталиб ўтилди ва ҳар бир инсоннинг огоҳлиги жуда катта аҳамиятли экани алоҳида таъкидланган сўзлар билан биринчи мавзу якунланди.
“Диққат. Ҳаммага!” сигналини бериш усули, огоҳлантирувчи сигнал берилганда ҳаракатланиш тартиби. Фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракати деб номланган иккинчи мавзуни С.Умаров олиб борди.
Мавзу фавқулодда вазиятларда алоқа тизимининг муҳимлиги ва аҳамияти, шуннгдек, бошқарувнинг таркибий қисми  ҳисобланиб, бошқаришни таъминлашдаги асосий восита экани  айтиб ўтилди. 
Алоқа ва хабар бериш тизимларининг талаблари, марказлашган ва локал хабар бериш тизимлари тўғрисида маълумот берилди. Фавқулодда вазият содир этилганда аҳолиги хабар бериш тартиби ва ахборотнинг мазмуни тўғрисида тўхталиб ўтилди. Мавзулар тақдимотлар ва Ер юзида бўлиб ўтган фавқулоддаги вазиятлар мисолида келтирилди.
Маъруза якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.