Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди янги ҳужжатлар билан тўлдирилди

03.01.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
O‘z DSt 2434:2012га 1-сон ўзгартиш Толали оптик телекоммуникациялар тармоқлари. Пассив оптик узеллар. Умумий талаблар
(Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 14 октябрдаги 05-759и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2016 йил 1 декабрдаги 351-сон буйруғи) 1-X-2016
O‘z DSt 3117:2016 Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими. Таснифлаш маълумотлари учун машинада ўқиладиган коммуникатив UZMARC Classification формати
(Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 16 ноябрдаги 05-799-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2016 йил 14 декабрдаги 361-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 01.01.2017)
Стандарт таснифланган индекслар ва улар билан боғлиқ бўлган сарлавҳалар тўғрисидаги ахборотга қўйиладиган талабларни белгилайди, улар муайян таснифлаш тизимига мувофиқ шакллантирилади.
Стандарт машинада ўқиладиган шаклда тақдим этиладиган таснифлаш маълумотлари учун тааллуқли, улар ахборот-кутубхона муассасалари, илмий-техник ахборот органлари, давлат библиография марказлари, нашриётлар, бошқа библиография қилувчи муассасалар томонидан тузилади.
O‘z DSt 3118:2016 Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими. Авторитет/норматив маълумотлар учун UZMARC Authorities машинада ўқиладиган коммуникатив формати
(Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 16 ноябрдаги 05-799-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2016 йил 14 декабрдаги 361-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 01.01.2017)
Стандарт машинада ўқиладиган шаклда авторитет, ҳавола қилинадиган ва умумий изоҳли (маълумотли) ёзувларга бериладиган майдонлар белгилари, майдоности индикаторлари ва идентификатор-ларини ўз ичига оладиган маълумотлар элементларининг таркиби ва тўлдирилишига қўйиладиган талабларни белгилаб беради.
Стандарт ахборот-кутубхона муассасалари, илмий-техник ахборот органлари, давлат библиографик марказлари, нашриётлар, бошқа библиография билан шуғулланадиган муассасалар томонидан тузиладиган авторитет/норматив маълумотларга тааллуқли.
RH 45-263:2016 Телекоммуникация объектларида қуёш модулларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома (АТК Вазирлигининг 2016 йил 19 декабрдаги 366-сон буйруғи)
Ушбу ҳужжат телекоммуникация объектларида номинал қуввати 10 kWдан кўп бўлмаган қуёш фотоэлектр станциянинг бутловчи модулларини ўрнатиш, монтаж ва эксплуатация қилиш тартибини белгилайди.
Y 002:2005га 1-сон ўзгартиш  Почта алоқаси бўлимларини очиш ва ёпиш тартиби тўғрисида йўриқнома
(АТК Вазирлигининг 2016 йил 19 декабрдаги 367-сон буйруғи) 1-XII-2016
(Киритиш санаси 01.01.2017)

ҳужжатлар билан бу ерда танишиш мумкин