Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланди

23.01.2017

20 январьда «UNICON.UZ» ДУК «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигига 25 йилга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Давра суҳбатини Тошкент ахборот технологиялари университети «Гуманитар фанлар» кафедраси катта ўқитувчилари А.Р.Хамдамова ва Ш.Х.Алимова олиб боришди. 
А.Р.Хамдамова маърузани “Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришган биринчи кунлариданоқ  биринчи президентининг принципиал позиция, сиёсий ирода ва шижоати туфайли миллий армиямизга асос солинди, - деб бошлади. 1992 йилдан бошлаб 14 январь Қуролли кучлар куни нишонланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ривожланишининг босқичлари, эришилган натижалар, қабул қилинган норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар, амалга оширилган ва давом эттирилаётган ислоҳотлар, ҳарбий соҳадаги олий  билим юртлари ва махсус ўқув юртлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.  Шу ўринда ички омиллар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Миллий армияни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида амалга ошириш борасидаги белгиланган чора-тадбирлар ва Ўзбекистон Респбуликасини 2017 -2021 йилларда ривожлантириш Ҳаракат стратегияси тўғрисида маълумот берилди.  
Учрашув давомида Ш.Х.Алимовага сўз берилди. Миллий Қуролли Кучларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди ва фильм тўғрисида қисқача мазмун-моҳияти ҳақида айтилди.  
"Бугунги кунда Ўзбекистон амалда ўзининг замонавий, ихчам ва ҳаракатчан, яхши қуролланган, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга. Бу эса бизлардан Ватан озодлиги ва ободлиги йўлида огоҳ ва хушёр бўлишимизни тақозо этади. Зеро, Ватанни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир,"- деган сўзлар билан учрашув якунланди. 
Тингловчилар тадбир мавзуси бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.