Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

“Хотира соати”

31.01.2017

2017 йил 30 январьда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира соати”мавзусида маърифий-маънавий учрашув бўлиб ўтди 

 
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси юридик фанлар номзоди, катта илмий ходим изланувчиси Х.С. Хайитов олиб борди.
Учрашув: ”Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди,”- деган сўзлар билан бошланди. 
Маъруза давомида, халқимиз ўзининг қисқа муддат - 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади. Шу ўринда Биринчи Президентнинг буюк хизматлари айтиб ўтилди. Улар орасида демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаётга татбиқ этишнинг ташкилотчисидир; халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиқди. Бу ривожланиш йўли иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя каби машҳур беш тамойилни ўз ичига олади ва у дунёда "Ўзбек модели" деб эътироф этилган; Ўзбекистон давлатининг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучлар, Чегара ва Ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этиш ишига бошчилик қилгани тўғрисида сўз борди.  
Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди.
Ислом Каримов олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари айтиб ўтилди. 
Академик Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзидан бебаҳо илмий, ижтимоий-сиёсий мерос қолдирди. Бунинг амалий исботини мамлакатимизнинг қудрати ва иқтисодий салоҳияти тобора ортиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати юксалиб бораётганида яққол кўриш мумкин,- деб таъкидланди. 
Маъруза “Ислом Каримов” деб номланган хужжатли фильм намойиш этилди. 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.