Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

“Коррупцияга қарши курашиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига бағишланди

14.02.2017

13 февраль «UNICON.UZ» ДУКда “Коррупцияга қарши курашиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига бағишланган маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди

 

 

 

 

 

 

Мазкур маънавият соатини Марказ директори Х.Хасанов очиб берди ва сўзни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Т. Полвановга берди.
Маърузачи ўз сўзини: “Тарихан ва қисқа давр ичида мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг институционал ва хуқуқий асослари шакллантирилди, коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизими яратилди,”- деб бошлади.
Мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга ошириш давомида миллий қонунларга халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларни сингдириш масаласига алоҳида эътибор берилди ва бу муносабат 2008 йилда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенциясига (Нью–Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини топди, ҳамда 2010 йилда Ўзбекисто Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғини Стамбул ҳаракат дастурига қўшилди. Шу ўринда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумот берилди.
Қабул қилинган Қонун 6 та боб ва 34 та моддадан таркиб топган бўлиб, асосий урғу унинг мазмун-моҳияти, асосий тамойилларига қаратилди.
Қонун коррупцияга қарши курашиши соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, шунингдек коррупцияни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда қоррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга қаратилган.
Учрашув давомида қонунинниг амалга киритилиши фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк хуқуқига ғайриқонуний тажовузларни чеклашга кўмаклашади ва натижада ишчанлик фаоллиги ўсишига ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошишига олиб келади деб таъкидланди.
Учрашув якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.

https://twitter.com/unicon_uz

https://www.facebook.com/uniconuz/