Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Янги қисқача луғат жорий қилинди

24.02.2017

«Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг инглизча-русча-ўзбекча қисқача луғати» жорий қилинди
Охирги ўн йил ичида радиоэлектроника ва хусусан, унинг соҳаси бўлган антенна-тўлқинўтказгич техникаси тез суръат билан ривожланаётганлиги кузатилмоқда. Антенна-тўлқинўтказгич қурилмаларининг назарияси ва амалиёти халқаро илмий-техника адабиётида кенг ёритиб берилган. Мавжуд луғатлар антенна-тўлқинўтказгич техникаси масалалари билан шуғулланувчи китобхонларнинг эҳтиёжини тўлиқ қондира олмайди. Тавсия қилинаётган «Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг инглизча-русча-ўзбекча қисқача луғати» шу мақсад учун хизмат қилади.
Луғат антенна, тўлқинўтказгич ва квазиоптика қурилмалари бўйича, радиотўлқинларнинг турли муҳитларда, ўта юқори частоталар техникасида тарқалишининг назарияси ва амалиёти бўйича 12320 га яқин атамаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, луғатга электродинамика бўйича атамалар ҳам киритилган.
Луғат антенна-тўлқинўтказгич техникаси масалалари билан шуғулланувчи илмий ходимлар, муҳандислар, таржимонлар, ўқитувчилар ва талабаларга мўлжалланган.