Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Мутахассислар учун янги изоҳли луғат жорий қилинди

24.02.2017

«UNICON.UZ» мутахассислар томонидан «Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» ишлаб чиқилди ва жорий қилинди
 

Антенна техникасининг ривожланиши радионинг барча эволюцияси мобайнида антенна қурилмалари назариясини ривожлантириш билан узвий боғлиқ бўлган.

Тўлқинларнинг янги диапазонларини ўзлаштириш, радиотехниканинг янги татбиқ этилиши ҳар доим ҳам эскиларини такомиллаштиришни тақозо этган ва янги антенна қурилмаларининг пайдо бўлишига олиб келган.
Замонавий антенна-тўлқин ўтказиш техникасида юқори частотали магнитодиэлектриклар – ферритлар ҳам муҳим роль ўйнайди, булар нурланишни электр бошқаришга эга антенналарни ва бир қатор тўлқинўтказгич трактларининг янги элементлари: вентиллар (фақат битта йўналиш тўлқинини ўтказадиган), фазаайлантиргичлар, қутбланиш текислигининг айлантиргичлари, циркуляторлар ва б.қ., ни яратишга имкон берди.
Турли давлатлар ва ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг радиоалоқа ва радиотелеэшиттириш, радионазорат ва мониторинг ускуналарини монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек улардан фойдаланишда уларнинг ҳамкорлиги радиотехника ва радиоўлчаш соҳасида махсус атамаларни билишни талаб этади.
Худди ана шу факторлар радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғатини яратиш заруратини вужудга келтирди.
«Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» Ўзбекистон Республикасида биринчи марта нашр этиляпти.
Луғат «UNICON.UZ» ДУК Атамашунослик ва луғатлар хизмати ва Телекоммуникация инфраструктурасини ривожлантириш илмий-тадқиқот департаменти мутахассисларининг ҳамкорликдаги меҳнати натижасидир. Шунингдек, луғат яратилишида Тошкент ахборот технологиялари университети илмий ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Луғатни яратишда хорижий қомусий нашрлардан, маълумотнома характеридаги адабиётлардан, ўқув қўлланмаларидан, Интернет материалларидан фойдаланилган.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 1200 дан ортиқ атамаларни ўз ичига олади.
Луғат мутахассисларнинг кенг доирасига, ахборотлаштириш технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг илмий-техник ходимларига, ўқитувчиларга, аспирантларга, таржимонларга мўлжалланган.