Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

27 февралда «UNICON.UZ»ДУКда Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди

28.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонларига бағишланган маънавий-маърифий учрашувни Х.С.Файзиев Адлия қошидаги юристларни малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси олиб борди

Учрашув бошида  фрамоннинг мазмун-моҳияти, ягона суд тизими, хўжалик суд тизими йўқотилганлиги, туманлараро хўжалик судлари аҳолига енгиллик киритилганлиги, маъмурий ишлар маъмурий судлар – янгилик киритилганлиги, суд тизимига судьяларни танлаб олиш тизими тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши тузилиши, унинг мақсад ва вазифалари, аҳамияти тўғрисида айтилиб ўтилди.
Учрашувнинг иккинчи қисми «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Фармонига бағишланди. 
Халқ муҳокамасидан ўтган ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсади ва вазифалари айтиб ўтилди ва шу ўринда устувор йўналишлар қайтариб ўтилди, Уларга  куйидагилар киради: 
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, "Электрон ҳукумат" тизимини такомиллаштириш;
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш;
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш;
4. ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш;
 5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.
Бугунги кунда Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланади. Қабул қилинган 2017-2022 йиллик стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилиши таъкидланди. 
Учрашув якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.