Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

НОрматив-ҳужжатлар фонди янги ҳужжатлар билан тўлдирилди

01.03.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
RH 45-176:2012га 1-сон ўзгартиш Сақлаш муддатларини кўрсатган холда, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммункацияларини ривожлантириш вазирлиги, ахборот технологиялари ва коммункациялари соҳасидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятида ҳосил бўладиган бошқарув ҳужжатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмалар
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 4 январдаги 4-сон буйруғи) 1-I-2017 RH 45-176:2004 ўрнига
Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати. 1-қисм
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги 11-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 12.01.2017)
«Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» Ўзбекистон Республикасида биринчи марта нашр этиляпти.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 1200 дан ортиқ атамаларни ўз ичига олади.
Луғат мутахассисларнинг кенг доирасига, ахборотлаштириш технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг илмий-техник ходимларига, ўқитувчиларга, аспирантларга, таржимонларга мўлжалланган.
O‘z DSt 2141:2011га 1-сон ўзгартиш Толали оптик узатиш тизимлари. Атамалар ва та`рифлар. (“Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил 10 февралдаги 05-819-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 22 февралдаги 81-сон буйруғи)
O‘z DSt 3138:2017 Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Спектр анализатолари. Қиёслаш методикаси (“Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил 30 январдаги 05-815-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 15 февралдаги 61-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 01.02.2017)
Ушбу стандарт ишлаб чиқарувчи заводнинг норматив ҳужжатлари бўйича чиқариладиган, частоталарнинг ишчи диапазони 40 GHz гача бўлган барча типдаги радиочастота спектр анализаторлари (бундан кейин - спектр анализатори)га тааллуқли ва уларнинг бирламчи ва даврий қиёслаш ўтказиш тартибини, метрологик характеристикаларни аниқлашнинг усул ва воситаларини, ўлчаш натижаларига ишлов бериш усулларини белгилаб беради.
O‘z DSt 3139:2017 Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Қувват ўлчагичлари. Қиёслаш методикаси (“Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил 30 январдаги 05-815-сон қарори, АТК Вазирлигининг  2017 йил 15 февралдаги 61-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 01.02.2017)
Ушбу стандарт ишлаб чиқарувчи заводнинг норматив ҳужжатлари бўйича чиқариладиган, частоталарнинг ишчи диапазони 50 GHz гача бўлган барча типдаги радиочастотали қувват ўлчагичлари (бундан кейин - қувват ўлчагичлари)га тааллуқлидир ҳамда уларнинг бирламчи ва даврий қиёслаш ўтказиш тартибини, метрологик характеристикаларни аниқлаш усуллари ва воситаларини, ўлчаш натижаларини қайта ишлаш усулларини белгилаб беради.
O‘z DSt 2127:2016 Рақамли эшиттириш телевидениеси аппарат-студия комплекси ва кўчма телевизион сигналларини узатиш каналлари. Асосий параметрлар ва ўлчаш усуллари (“Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 30 декабрдаги 05-808-сон қарори,  АТК Вазирлигининг 2017 йил 12 февралдаги 62-сон буйруғи)
O‘z DSt 2127:2010 ўрнига
Ушбу стандарт техник базасида, шу жумладан кўчма телевизион станциялар ёрдамида рақамли телевизион эшиттириш учун теледастурларни тайёрлаш, шакллантириш ва узатиш амалга ошириладиган рақамли комплекслар учун тааллуқли ва қуйидагиларни белгилаб беради:
- телемаҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг техник базаси параметрларининг қийматини;
- кириш ва чиқиш интерфейсларига қўйиладиган талабларни;
- рақамли комплекснинг асосий параметрларини ўлчаш усулларини;
- ўлчаш аппаратурасига қўйиладиган техник талабларни.
Стандарт ускунанинг халақитлардан ҳимояланганлигига ва электромагнит мослашувчанлигига қўйиладиган талабларни белгилаб бермайди.
O‘z DSt 3148:2017 Телекоммуникациялар тармоқлари. Автоматик коммутацияланувчи оптик тармоқнинг архитектураси ва маршрутланиши.Умумий талаблар
(“Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил 10 февралдаги 05-819-сон қарори,АТК Вазирлигининг 2017 йил 22 февралдаги 81-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 14.02.2017)
Мазкур стандарт маршрутлаш вазифаларига ва автоматик коммутацияланадиган оптик тармоқларда коммутацияланувчи уланишларни ўрнатиш учун фойдаланиладиган бундай вазифаларнинг архитектурасига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
Мазкур стандартнинг талаблари автоматик коммутацияланадиган транспорт даражасидаги оптик тармоқ маршрутланиши архитектурасига ва функционал компонентларга тегишлидир.