Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«Инсон, унинг хаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас хуқуқ хамда эркинликлари муқаддас саналади»

07.03.2017

2017 йил 6 мартда «Инсон, унинг хаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас хуқуқ  хамда эркинликлари муқаддас саналади» деб номланган мавзуда маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази бош мутахассиси О.О.Ахмедов олиб борди.
Кириш қисмида маърузачи Ўзбекистон Республикасининг ноёблигига урғу берди. 1992 йил 2 мартда Ўзбекистон ООН тўла  ҳуқуқли аъзо бўлганига 25 йил тўлганлиги хақида эслатилди. Шу ўринда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид 70 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ратификация қилганлиги айтилди. Шулар ичида асосий 6 та ратификация қилинган ҳужжатларни ҳам қайтариб ўтилди. “Хотин -қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция”; “Ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция”; “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”; “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция”; “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт”; “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт”лар айтиб ўтилди.
 Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг асосий вазифалари ана шу ҳужжатлар асосида олиб борилиши таъкидланди.
Учрашув давомида тингловчиларга Халқаро жамиятда инсон ҳуқуқлари йўналишида қилинаётган ишлар тўғрисида қисқача маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистонда қилинган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентнинг фармонига биноан инсон ҳуқуқлари Миллий марказ тузилишининг тарихи, мақсади ва вазифалари айтиб ўтилди. Қайд этилган 6 та халқаро конвенция  асосида 35 миллий дастурлар тайёрланган ва миллий дастурлар ишлаб чиқилганлиги айтиб ўтилди. Мустақиллик йиллари мамлакат парламенти томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига тааллуқли 15 та кодекс ва 770 дан ортиқ қонунлар қабул қилингани ҳам айтиб ўтилди.
О.Ахмедов учрашув давомида қабул қилинган “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга бажариш жараёнида янги замон талабларига мувофиқ бизнес-омбудсман, суд-хуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари бўйича, маҳбуслар ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар тузилиши тўғрисида сўзлаб берди.  
Учрашув давомида тинловчилар муҳим бўлган маълумотга эга булдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.