Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Давлат кадастлари ягона тизимини яратилиши тўғрисида

15.03.2017

2017 йил 14 март миллий матбуот марказида Республикада Давлат кадастрлари ягона тизимини яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
Матбуот анжумани “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан ташкил этилди.
Унда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси бошқармаси, Давлат кадастрлар ягона тизими бўлими, Геодезия ва картография миллий маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кадастр бўлими, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Ўзбекэнергосозлаш” кадастр бўлими, “УЗГАШКЛИТИ” ДУК, “UNICON.UZ” ДУК давлат кадастр мутахассислари иштирок этди.
Матбуот анжуманни “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси  бошқарма бошлиғи У.Р. Жумагелдиев очиб берди ва йиғилганларни кириб келаётган Навруз айёми билан табриклади.
Кириш қисмида халқ хўжалигининг барча тармоқларида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ривожланишни ҳисобга олиб, табиий ва хўжалик ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятини мажмуавий таҳлил қилиш ва баҳолаш энг зарур масалалардан бири ҳисобланишини айтиб ўтди.

Бозор иқтисодиётининг асосий элементларидан ҳисобланган кадастр тизими Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг асосий тамойиллари ва мазмунига тўла мувофиқ келади. Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш услубиёти, илмий тамойилларини  ва концепциялари Давлат кадастрини юритувчи масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан белгилаб берилганлиги ва улар томонидан географик ахборот тизими қатламлари яратилиб, ушбу ахборотлар базаси вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият, солиқ органлари юридик ва жисмоний шахслар учун  зарурий маълумотларни олишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида” қонунига асосан республикада 21 давлат кадастрини юритиш белгиланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли қарорига асосан Давлат кадастрлари ягона тизими яратиш ва юритиш белгиланган. Қонун хужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида  “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси давлат кадастри юритувчи масъул вазирлик ва идоралар билан хамкорликда  давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантириш ва юритиш  бўйича 20 та давлат кадастрини юритишга маъсул вазирлик ва идоралар билан биргаликда кадастр объектларини йўқлама қилиш, уларнинг геоахборот базасини шакллантиришда ArcGIS дастурида 1:2000, 1:10000 ва 1:25000 масштабдаги рақамли хариталарни яратиш ҳамда шу хариталарнинг шартли белгиларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш борасида ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда мазкур давлат кадастрини юритувчи масъул вазирлик ва идораларни мутахассислари томонидан тақдим этилаётган маълумотлар асосида Давлат кадастри ягона тизимининг (ДКЯТ) геоахборот базаси яратилиши тўғрисида маълумот берилди.
Шу ўринда вазирликлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Алоқа объектлари давлат кадастри «UNICON.UZ» ДУК томонидан ДКЯТ  геоахборот базасининг умумий шаклланиши 100 фоиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Яратилаётган ДКЯТ геоахборот базаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот–коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-1989-сонли қарорида белгиланган иккита инвестицион лойиҳалардан бири, “Миллий географик маълумотлар тизими” асоси ҳисобланади.
Шу ўринда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги  “2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида”ги 251-сонли қарорига асосан республикадаги мавжуд кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Шаклланаётган электрон база - кўчмас мулк объектларидан фойдаланишни бошқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни режалаштириш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва бошқа  мақсадлар учун зарур бўлган ахборотлар билан давлат бошқарув органларини оператив таъминлашга ҳизмат қилади.

“Ергеодезкадастр”давлат қўмитаси давлат кадастр ягона тизими бўлими бошлиғи Д. М. Ризаева сўзга чиқиб, 2017 йил март ойига қадар ягона тизим 52 фоизга шаклланлиги тўғрисида, “ Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги  “2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида”ги  251-сонли қарорига асосан Республикадаги мавжуд  кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиш ишлари тўғрисида маълумот бериб ўтди. 
Геодезия ва картография миллий маркази директори И.М.Эргешов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида” қонунига асосан Республикада 21 давлат кадастрини юритиш белгиланганлиги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли қарорига асосан  Давлат кадастрлари ягона тизими яратиш ва юритиш белгиланганлиги тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги «Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 231-сонли қарори асосида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Тегишли вазирлик ва идораларга онлайн тарзда телекоммуникация тармоқлари орқали  маълумот алмашиниши, жисмоний шасхларга эса уларнинг ёзма ва электрон тарздаги аризаларига мувофиқ тегишли маълумот берилиши айтиб ўтилди.

“UNICON.UZ” ДУК Алоқа объектлари давлат кадастр хизмати бошлиғи Л.А.Имангулова, алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш жараёнида бажарилаётган ишлар тўғрисида қатнашчиларга қисқача маълумот бериб ўтди.
Журналистлар ArcGIS дастурий таъминоти, геоахборот базасининг фойдаланувчилари ва дастурий таъминотнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисида берилган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.
Матбуот анжумани Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 февралдаги 08-21-2-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаи Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тақдимоти