Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

UNICON.UZ АКТ соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси қатнашчиси

24.03.2017

Бугун, 2017 йил 24 март Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Тадбирнинг мақсади компания, ташкилот ва корхоналарга, давлат идораларига замонавий билимларга эга истеъдодли ва истиқболли кадрларни жалб қилиш, ёш мутахассисларга ишга жойлашишда кўмаклашишдан иборат.
Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази UNICON.UZ давлат унитар корхонаси хам ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Маълумот учун:
Ярмаркада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 200 та корхона ва муассасалар, шунингдек давлат органлари мавжуд иш ўринлари билан қатнашдилар.

Бу йилги ярмаркада ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадр тайёрловчи Тошкент ахборот технологиялари университети, унинг ҳудудий филиаллари, соҳага бириктирилган 72 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини турли мутахассисликлар бўйича 20 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.