Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Академик билан учрашув

12.04.2017

11 апрель  куни Ўзбекистон Миллий Кутубхонасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Жўра Абдуллаевич билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
Илм-фан ривожига салмоқли ҳисса кўшган таниқли олим, ўз касбининг фидойилари билан таништириш мақсадида ташкил этилган учрашувга Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация институти талабалари, магистрантлари, ёш олимлар, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этди.
Директор в.в.б Умида Тешабоева  учрашувга  йиғилганларни кутиб олиб, кун қаҳрамонини таништириб ўтди ва сўзни Академик Ж.А.Абдуллаевга берди.
Жўра Абдуллаевич талабаларга ўз ҳаёт йўли, қизиқишлари ва интилишлари тўғрисида қисқа ва равон тилда сўзлаб бердилар. Шу қаторда ўқувчи ва талабаларга доимо мақсад сари интилиш зарурлиги, ҳалол меҳнат қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, йиғилганларга саломатлик, танлаган йўлларида омад тилаб қолдилар.  “Келажакни ўйлаб ишланглар, фақат бир мезон бор - ҳалол ишланглар, касал бўлмайсизлар, узоқ умр кўрасиз,”- деб маслаҳат бердилар.
Қуёш қуввати ва шамол кучини қўллаб тизим яратмоқчи ҳамда эҳтимоллик назариясини ҳаётда қўлламоқчи бўлган ёшлар бўлса, бир гуруҳ тузиб ўқув семинарлари ташкил қилиш мумкинлигини айтиб ўтдилар.
Академик ўз сўзида “юрагингизда доимо чақмоқ чақнасин, шунда ниятингизга етасиз,”- деб илм-фан билан шуғулланишга чорладилар.
Учрашув якунида талабалар билан келган ўқитувчилар академикга  талабалар номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Оддий паравоз машинистидан, илмга интилиб академик даражасига етган инсон ҳаёти ва илмий фаолияти йиғилган ўқувчи, талаба, ёш олимларга сабоқ бўлди.
Учрашув якунида олимнинг 90 йиллик юбилейларига бағишланган “Умр мазмуни” номли китоб академик дастхати билан Миллий кутубхонага эсдалик учун топширилди.
Тадбир доирасида “Кашфиёт” ўқув залида энергетик олим Жўра Абдуллаевич Абдуллаев таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан “Илм-фан ютуқлари ва тараққиёти” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Унда олимнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи китоблар ўрин олган. Кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар олимнинг «Оперативная обработка измерительной информации», «Надежность цифровых устройств на многоустойчивых элементах», «Основы экспулатации систем передачи дискретных сообщений», «Передачи дискретных сообщений в задачах и упражнениях» номли китоблари, илмий рисолалари ва газета мақолалари билан яқиндан танишдилар.