Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

DVT-Т2 стандартини қўллаб-қувватлайдиган телевизорлар харид қилишни тавсия қиламиз

14.04.2017

Бугун Ўзбекистонда рақамли телевидениенинг DVT-Т2 стандарти кенг жорий қилинмоқда

Энди аналог телеузатиш стандарти ўтмишда қолди. Шу сабабли, телевизор харид қилиш истагидаги фойдаланувчилар харид чоғида телевизорда DVT-Т2 стандартини қўллаб-қувватлаш функциясининг мавжудлигига албатта эътибор қилишлари керак. Қуйида харид давомида телевизорнинг мазкур жиҳатига эътибор қилиш ва унинг зарурати хусусида маълум қиламиз.

Рақамли телевидениенинг муҳим афзаллиги — бу тасвир билан боғлиқ. Тасвирнинг рақамли технологияда қайта ишланиши унинг сифатли олиб узатилишига хизмат қилади. Илгариги авлод телевизорлари тасвирни жуда кам ҳолатларда аъло даражада кўрсатарди, экрандаги тасвирлар жимирлаб, турли ташқи таъсирлар кузатилган, тасвир тез-тез йўқолиб қоларди. Янги шаклдаги телевидениеда эса ташқи таъсирлар сезиларли даражада камайиб, тасвирнинг равшанлигига эришилган.

Бугун иккита миллий каналлар HD сиғимли юқори аниқликдаги форматда олиб узатилмоқда. Улардан бири тахминан бир ойлар аввал эфир юзини кўрган нодавлат канал. Шунингдек, бошқа телеканаллар ҳам босқичма-босқич равишда эфирларини HD сиғимли узатиш тизимига ўтишмоқда. Мазкур жараёнга ўтиш ва HD контентни узатиш фақатгина телеканалларнинг моддий-техник базасининг таъминланганлигига боғлиқ эмас. Шунингдек, бунинг учун зарур частота диапазонларини янги HD каналларга бўшатиб бериш учун аналог телеузатишни ҳам босқичма-босқич тугатиш керак бўлади.

Ўзбекистонда рақамли телевизион узатишга ўтилаётгани янги – давлат ва нодавлат телеканаллар сонининг ошишига ҳам хизмат қилмоқда. Хусусан, сўнгги 5 йилда юртимизда 8 та давлат ва 5 та хусусий телеканаллар ишга тушган.

Рақамли телеузатиш технологиясининг афзаллиги овознинг юқори аниқликда жаранг сочиши билан ҳам аҳамиятлидир. Янги стандартда стерео овоз ва овозни 5.1 форматида олиб узатилиши телевизион дастурларда кузатилган шовқин ва шивиллаш каби ҳолатларни бартараф қилади. Бугунги телевизорларга 5 тагача одатий ҳамда бир дона паст частотали овоз узатгичларни улаб, “уй кинотеатри” деб аталадиган технологик қулай шароитни яратиш мумкин.

Бугун аксарият замонавий телевизорлар, жумладан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган телевизорларда ҳам DVT-Т2 стандартини қўллаб-қувватлайдиган ички рақамли тюнер мавжуд. Унга қўшимча равишда оддий антенна ҳам сотиб олишга тўғри келади. Аммо, бугун бозорларда мазкур тюнерга эга бўлмаган телевизорлар ҳам сотилмоқда. Шу сабабли, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телетомошабинларга телевизор харид қилаётганда унинг DVT-Т2 стандартини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишни тавсия қилади.

Ўзбекистонда рақамли телевидениега ўтишга оид статистика хусусида қисқача. 2017 йилнинг И чорак якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиш даражаси 95 фоизга етказилган. Мазкур кўрсаткичга мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 369 та рақамли телевидение узаткичларининг ўрнатилиши ҳисобига эришилган.

2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида юртимизда рақамли телеузатишни ривожлантириш бўйича алоҳида вазифалар юкланган бўлиб, йил охирига қадар Ўзбекистондаги йирик шаҳар ҳамда туман марказларига яна 25 та юқори қувватли, шунингдек олис ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида 293 та кам қувватли рақамли телевизион сигналлар узатувчи қурилмалар ўрнатиш режалаштирилган. Натижада, жорий йилда юртимиз аҳолиси 100 фоиз рақамли телеканалларни кўриш имконига эга бўлади.
Муаллиф: Ахборот хизмати