Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

“Илмий билим уйқунинг ҳисобига орттирилади”

19.04.2017

19 апрель куни Илм-фан ривожига салмоқли ҳисса кўшган таниқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Жўра Абдуллаевич Абдуллаев билан шахсан таништириш мақсадида ташкил этилган учрашувга Тошкент ахборот технологиялари университети  фан докторлари, фан кандидатлари, талабалар, магистрантлари, ёш олимлар иштирок этди
Сўз бошида академик буюк аллома Алишер Навоийнинг ҳаммага таниш бўлган мисраларини келтирди:
“Билмаганни сўраб ўрганган олим,
 Орланиб сўрамаган ўзига золим”.
Шу қаторда бу олтин қоидадан инсон доимо фойдаланиши зарурлигини таъкидлаб ўтди. Жўра Абдуллаевич йиғилган профессор, ўқитувчиларга ва талабаларга ўз ҳаёт йўли, қизиқишлари ва интилишлари тўғрисида сўзлаб бердилар. Учрашув давомида талабаларга доимо мақсад сари интилиш зарурлигини уқтирди.
“Мен ҳозир ҳам илм билан шуғулланяпман, эҳтимоллик назариясига 10 йил умримни бағишладим. Фаннинг бу йўналиши билан шуғулланиб, фанларни эҳтимоллик назарияси умумлаштиради,- деган фикрни билдирди академик. 
Абдуллаев алоҳида талабаларга қарата шундай деди: “келажакда илм билан шуғулланишга, математика фани ҳамда эҳтимоллик назариясига қизиқувчи ёшлар билан шуғулланишга тайёр эканликларини айтдилар. Шунингдек, йиғилганларга илм билан доимо шуғулланиш зарурлиги ва “илмий билим уйқунинг ҳисобига орттирилади”, -деб айтиб ўтди академик.
Учрашув якунида талабалар ва профессор-ўқитувчилар номидан техника фанлари номзоди, доцент  Н.Х. Гултўраев сўзга чиқиб, у учрашувга келган талабаларга ҳавас билан қарашини,  улар олдидага қўйган улкан мақсадлар сари интилиш йўли доимо очиқлиги, фақат меҳнат ва ўзига талабчан инсонгина муваффақиятга етишиши мумкинлиги айтди. Ўз навбатида табаррук ёшга етган академик Абдуллаевга саломатлик ва ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Илмга интилиб яшаган ва илмий фаолиятининг самарадорлиги  натижасида  академик даражасига етган комил инсон Абдуллаевнинг ҳаёти ва фаолияти  талаба, ёш олимларга сабоқ бўлди.
Учрашув якунида академик билан эсдалик учун фотосурат олинди.