Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

IUT профессори Халқаро Фанлар академиясининг эътирофига лойиқ топилди

20.04.2017

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг физика фани ўқитувчиси Ҳусниддин Олимов Халқаро Фанлар академияси (The World Academy of Science, TWAS)нинг ривожланаётган мамлакатлардаги 45 ёшгача бўлган ёш олимлари учун мукофотини қўлга киритди

16 мамлакатдан ёш олимлар иштирок этган танловнинг “Физика ва математика соҳасидаги энг яхши илмий мақолалар” йўналишига тадқиқотчилар сўнгги беш йил мобайнида физика фани бўйича халқаро нуфузли журналларда чоп этган мақолалари билан иштирок этганлар. IUT профессори 2016 йил учун мазкур нуфузли мукофотни қўлга киритган ўзбекистонлик ягона лауреат бўлди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаевнинг қайд этишича, яқинда университет маҳаллий профессорларни тайёрлаш дастурини ишга туширган. Мазкур дастур доирасида ёш ўқитувчилар ҳамда академик йўналиш бўйича ходимлар Ўзбекистондан ташқарида, жумладан, Жанубий Кореядаги нуфузли университетларда таълим олиш, илмий даражаларини ошириб қайтишлари мумкин. Бу эса муассасадаги таълим сифатини ошириш баробарида, Ўзбекистонда фан-таълим ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
 

Муаллиф: Ахборот хизмати