Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд шаҳрида семинар ўтказди

21.04.2017

 Ҳар икки йилда бир марта “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта хавфсизлиги муаммоларига бағишланган анъанавий семинар ўтказилади

  Жорий йил 17-18 апрел кунлари навбатдаги семинар Самарканд шаҳрида ўтказилди. 
Йиғилганларни “Ўзбекистон почтаси” АЖ Почта хавфсизлиги бошлиғи С.Ю.Ҳамраев  табрик сўзи билан анжуманни очиб, семинарнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди.
Семинар дастурида почта хавфсизлиги умумий муаммоларига бағишланган мавзулар: “Бутунжаҳон почта иттифоқининг почта жўнатмаларида юборилиши таъқиқланган буюм ва моддалар тўғрисидаги талаблари”, “ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиши бўйича ички назорат қоидалари”, “Почта алоқасининг норматив базасини такомиллаштириш”, “Почта хавфсизлиги хизматининг хавфли почта жўнатмаларини аниқлаш бўйича вазифасининг бажарилиш таҳлили. Хавфли почта жўнатмаларини аниқлайдиган қурилмалар тўғрисида”, ““Халқаро почтамт” филиалида “ Bio  Track” технологияси жорий қилишнинг истиқболлари”, Почта алоқаси объектларида ёнғин хавфсизлиги ҳолати таҳлили. Ёнғинни олдини олиш ва ўчиришнинг замонавий воситалари”, “Операцияларни тўхтатиб қўйиш, пул маблағларини музлатиб қўйиш” ўрин олган. 
Шу ўринда почта жўнатмалари орқали ўта юқумли касалликларни олдини олиш, реакцион киёвий ва биологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларда ва амалга ошириладиган ҳамкорлик ва профилактика тадбирлари, ҳамда жўнатмаларда портловчи қурилмаларни аниқлаш, портлаш оқибатларини минималлаштириши ва олиш усуллари тўғрисида тўхталиб ўтилди. “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунинг талабларини Жамият филиаллари томонидан бажарилиши таҳлили алоҳида эътибор қаратилди.  
Семинар давомида почта хавфсизлиги хизматининг пенсия ва пул ўтказма маблағлари камомадига йўл қўймаслик бўйича вазифалари ва олдини олиш чоралари, ҳамда Хоразм ва Фарғона филиалларининг иш тажрибалари қўриб чиқилди.
«UNICON.UZ» ДУКдан ПА ИТБ бошлиғи Г.С.Абдулазизова – почта алоқаси соҳасининг норматив базасини такомиллаштириш масалалари маърузаси билан қатнашди.
Семинар ишида бошқарув аппарати, “Ўзбекистон почтаси” АЖ филиаллар ва Почта хавфсизлиги хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Самарканд вилояти бошқармаси,  Самарқанд вилояти ИИБ ҳудудий махсус гуруҳ бўлинма, Самарқанд вилояти ФВ бошқармаси раидацион кимёвий муҳофаза бўлинмаси, Самарқанд вилояти ДСЭНМ ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими, «UNICON.UZ» ДУК, ТАТУ Почта алоқаси технологияси кафедра мутахассис ва вакиллари қатнашишди.