Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

10-12 май Узэкспомарказда Х Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси бўлиб ўтади

06.05.2017

2017 йил 10–12 май кунлари Тошкентда “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида Х Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси бўлиб ўтади
 
Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.
Инновацион ишланмалар, илм-фан ютуқлари, илғор технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор мамлакат иқтисодий салоҳиятининг юксалишига хизмат қилади. Ўн йил мобайнида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган, фан ҳамда ишлаб чиқариш ўртасидаги кооперацион алоқани таъминлашнинг амалий механизмига айланган Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли, ҳар томонлама муносабатларни ўрнатиш имкониятларини юзага келтирди. Ҳамда республикамиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқ ва соҳаларининг жадал суръатлар билан ривожланишида, узлуксиз таълим тараққиётида, истиқболдаги дастурларни ишлаб чиқишда муҳим илмий ва амалий асос вазифасини бажармоқда.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш учун шароитлар яратиш, шунингдек корхоналарнинг инновацион фаоллигини ошиши, юқори технологиялар миллий бозорининг шаклланишига кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган X Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида инновацион ишланмалар 5 та йўналиш бўйича намойиш этилади.
Ярмаркада “Саноат”,“Ахборот технологиялари”, “Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика”, “Қишлоқ хўжалиги” ва “Фан ва таълим” йўналишлари тақдим этилади.
Устуворлик иқтисодиёт соҳаларининг аниқ муаммолари ечимига қаратилган инновацион технологияларга берилади. Шу  мақсадларда “Жорий қилинган инновацион ишланмалар” йўналиши ташкил этилди. 
Ёш олимлар, тадқиқотчилар, талабаларнинг ўз илмий ва амалий ишланмаларини намойиш этишлари учун кенг имкониятлар яратилади. 
Тақдим қилинган “Ахборот технологиялари” йўналиши бўйича республикамиз олий ўқув юртлари ҳамда ахборот технологиялари марказлари томонидан кенг доирадаги истеъмолчилар учун 75 та янги ишланма ва дастурий маҳсулот намойиши ўтказилади.
“Ахборот технологиялари” бўлимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги корхоналари қаторида «UNICON.UZ» ДУК ўз инновацион таклифлари билан иштирок этади.   
«Ijro.gov.uz»- идоралараро ягона бажариш назорат тизими, Тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11-апрельдаги ПП-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, масъулиятсизликнинг, узининг тўғридан-тўғри функционал вазифаларини бажаришга юзаки муносабатда бўлишнинг ҳар қандай ҳолатларига йўл қўймаслик ва олдига кўйилган мақсад ва вазифаларга эришишннги сўзсиз таъминланиши учун мансабдор ўахслар барча тоифаларининг шахсий жавобгарлигини белгилаш ва чораларини кучайтириш”қарорини бажариш мақсадида ишлаб чиқилмокда. Бугунги кунда тизим синовдан ўтказилмоқда. Тизимнинг асосий  устунлиги қуйидагилардан иборат: 
Давлат ташкилотлари бошлиқларининг жавобгарлик савиясиини оширишга қаратилган ва зарур бўлган шаффофлик даражасини таъминлайди.
топшириқларнинг етказиш муддатларини кескин қисқартиради.
Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида кўрсатилган муддатларга риоя қилишга давлат ташкилотлари ва вазирликларнинг жавобгарлигини оширишга қаратилган. 
Жуда тез маълумотлар алмашиш махсус  модули орқали Ягона тизим фойдаланувчилари орасида тезкор хизмат ёзишувни таъминлайди.
 
“Тармоқлараро экран” (МЭ, Firewall) – дастурий ёки аппарат-дастурий восита бўлиб, локал ва ташқи тармоқ чегарасида жойлаштирилади. Тармоқдаги белгиланган қоидаларга асосланиб трафикни назорат қилиш ва фильтрлаш учун мўлжалланган.
Ишланманинг илмий ва амалий муҳимлиги қуйидагилардан иборат: 
тармоқлараро экран ахборот-коммуникация тармоқларнинг, хусусан компьютер тармоқларини рухсат этилмаган  таъсирлардан ҳимоялаш;
локал тармоқдаги охирги қурилмаларни (хост, компьютер ва бошқа тармоқдаги ускуналарнинг)  ҳимоялаш;
локал компьютер тармоқларига кираётган ва чиқаётган трафикни фильтрлаш учун;
олинадиган ишланмалар келажакда ТЭ мукаммаллаштириш учун, шунингдек локал тармоқларда қўлланиладиган бошқа техник ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
 
Интернет янгиликларини автоматик тарзда олиб сохаларга ажратувчи  тизим «uzAnalyzer» катта ҳажмли  маълумотлар билан ишловчи мутахассис фаолиятини автоматлаштиришдан иборат. Бу ҳолатда тизим структурланмаган маълумотларни интернет саҳифаларидан (ёки почтадан) олиб қайта ишлаб, маълумотларни керакли қисмларга синфлаган холда маълумотлар базасида сақлайди. Сақланган маълумотларни фильтрланган ҳолда кўриш, осон ва тез қидириб топиш, маълум манба ёки соҳага тегишли маълумотларни алоҳида кўриш, шаблон бўйича MS word файлига ўгириш  ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин.
Маълумот учун:
IХ Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркада   «UNICON.UZ» қуйидаги ишланмалар билан иштирок этган:
- «Ижро интизоми» идоралараро тезкор назорат тизими;
-Идралараро электрон ҳужжат айланиш тизими (СМЭВ);
-Оптоэлектроникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати;
-Менеджмента оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати;
-Замонавий компьютер технологияларига оид  русча-ўзбекча изоҳли луғати;
Ярмарки натижасига кўра 330 дан ортиқ электрон рақамли имзони сотиб олиш учун  Навоий тоғ-металлургия комбинати, А. Навоий номли миллий кутубхона ва Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси билан шартнома тузилган.