Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Маърифий учрашув Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгаришларга бағишланди

18.05.2017

2017 йил 15 май “UNICON.UZ”- Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти юзасидан маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди 
“UNICON.UZ” ДУК директори Х.Хасанов маърифий учрашувнинг расмий қисмини очиб берди ва сўзни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Э.Э. Халбутаевга берди. 
Э.Э.Халбутаев ўз сўзида 2017 йил 18 апрельда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 марта қабул қилинганлиги тўғрисида батафсил маълумот берди. Ушбу қонунда 13 та амалдаги Ўзбекистн Республикасининг қонунларига ва 4 та Ўзбекистон Республикасининг Кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги айтиб ўтилди.
Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишни механизми ва заруриятлари тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шу ўринда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига узгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига киритилган ўзгаришлар айтиб ўтилди. Жумладан: “Алоқа тўғрисида”, “Радиочастота спектри тўғрисида”, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”, “Суғурта фаолияти тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”, “Солиқ маслаҳати тўғрисида”, “Рақобат  тўғрисида” ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди.  
Учрашув якунида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб  олдилар.