Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди

25.05.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
O‘z DSt 3171:2017 Телекоммуникация тармоқлари. Белгилар асосида кўп протоколли коммутациялаш технологияси. Умумий талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 7 апрелдаги 05-836-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 25 апрелдаги 169-сон буйруғи) (Киритиш санаси 11.04.2017)
Ушбу стандарт Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида қўлланиладиган белгилардан фойдаланган ҳолда кўп протоколли коммутациялаш технологиясига қўйиладиган умумий талабларни белгилаб беради.
Ушбу стандарт талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация тармоқларини яратиш ва ривожлантириш, ускунани эксплуатация қилиш ва сертификатлаштиришда мажбурий ҳисобланади.
O‘z DSt 3172:2017 Оптик-толали кабеллар, шнурлар ва улагичлар. Умумий техник талаблар ва синов усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 7 апрелдаги 05-836-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 25 апрелдаги 169-сон буйруғи) (Киритиш санаси 11.04.2017)
Ушбу стандарт оптик-толали кабеллар, шнурлар ва улагичлар таснифланиши, техник талаблари, асосий параметрларини ўлчаш процедураларини белгилаб беради.
Ушбу стандарт талаблари кўп модали ва бир модали оптик толаларни қўллаган ҳолда турли типдаги оптик ускунаси ўртасида уловчи линияларни ташкил этиш учун мўлжалланган оптик-толали кабеллар, шнурлар ва улагичларга тегишлидир. 
Ушбу стандартнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оптик-толали кабеллар, шнурлар ва улагичлардан фойдаланишда, уларни  ишлаб чиқариш, ишлаб чиқиш, эксплуатация қилиш ва сертификатлаштиришда мажбурий ҳисобланади.
Ушбу стандарт талаблари конструкциясида оптик ва электр элементлар (электр энергиясини узатиш ва хизматга оид алоқани ташкил этиш учун металл ўтказгичлар) бирлаштирилган комбинацияланган оптик кабелларга тааллуқли эмас. 
 
O‘z DSt ISO 9000:2016 (ISO 9000:2015, ITD) Сифат менеджменти тизимлари. Асосий қодалари ва луғат. O‘z DSt ISO 9000:2009 ўрнига  (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 2 ноябрдаги 05-795-сон қарори)
 
O‘z DSt 5.9:2014 га 1-сон ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими. Эксперт-аудиторлар. Талаблар, тайёрлаш ва бахолаш  (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 1 ноябрдаги 05-762-и-сон қарори) 1-ХI-2016
O‘z DSt 8.016:2002 га 2-сон ўзгартиш Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ӯлчашларни бажариш усулиятлари. Асосий қоидалар
(Ўзстандарт агентлигининг 2015 йил 15 апрелдаги 05-644-сон қарори)  2-IV-2015
O‘z DSt 20.501:2008 га 1-сон ўзгартиш Маҳсулотни синаш тизими. Маҳсулотни  синаш усулиятлари. Ишлаб чиқиш, аттестатлаш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби
(Ўзстандарт агентлигининг 2015 йил 18 декабрдаги 05-717-сон қарори)  1-ХII-2015
O‘z DSt 2910:2014 га 1-сон ўзгартиш Мувофиқликни баҳолаш. Давлат рўйхатини юритиш қоидалари 
(Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 4 ноябрдаги 05-763 и-сон қарори) 1-ХI-2016
O‘z DSt 2910:2014 га 2-сон ўзгартиш Мувофиқликни баҳолаш. Давлат рўйхатини юритиш қоидалари
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 9 февралдаги 05-774 и-сон қарори) 2-II-2017