Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

“Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланади”

06.06.2017

Республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ҳамда таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида “Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни” ва “Халқимизнинг оташқалб фарзанди” мавзуларида “UNICON.UZ”-Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси жамоасига кенг ёритиш мақсадида жорий йилнинг 5 июнь куни маънавият соати ўтказилди
Учрашувга Иқболжон Мирзакаримович Мирзаалиев (Иқбол Мирзо) - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси ва Саидакбар Ризаевич Ризаев тарих фанлари доктори - “Шароф Рашидов штрихи к портрету” номли китоб муаллифи таклиф этилган эди.
“UNICON.UZ” ДУК директор Х.Хасанов кириш сўзини очиб берди ва ўтказилаётган тадбирнинг мавзуси тўғрисидаги сўзни Саидакбар Ризаевич Ризаев тарих фанлари доктори - “Шароф Рашидов штрихи к портрету” номли китоб муаллифи берди.
С.Ризаев - “Штрихи к портрету” (Портретга чизгилар) китобининг муаллифи бўлиб, адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов тўғрисида йиғилган аксарият ёшларга сўзлаб берди, шу ўринда Ўзбекистон давлатининг ҳаёти тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди. Китоб муаллифи Ш.Рашидов Ўзбекистон давлати учун синовли йиллар мобайнида 25 йил бошчилик қилгани, унинг Ўзбекистон тарихидаги аҳамияти тўғрисида сўзлади.
“Ш.Рашидов Штрихи к портрету” китобида фақат тарихий далилларга таяниб, унинг замондошларининг эсдаликлари асосида ёзганини таъкидлади. Китоб 25 йил аввал нашрдан чиққан бўлса ҳам, ҳамон катта қизиқиш билан ўқилаётганини ва бунинг сабаби Ш.Рашидов шахсига бўлган қизиқиш ханузгача сўнмагани айтилди. Китобнинг иккинчи нашри бу йил 9 май хотира куни арафасида нашрдан чиқди.
Йиғилганлар Ш.Рашидовнинг инсонийлик фазилатлари билан, атрофдаги жараёнларга муносабати тўғрисида келтирилган воқеалар орқали танишдилар.
Учрашувни давом эттирган Иқболжон Мирзакаримович Мирзаалиев (Иқбол Мирзо) - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси Республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг ажойиб адиб эканлигини ҳам айтиб ўтди ва асарларини `ёдга солди. Уларга: “Ғолиблар” роман, “Бўрондан кучли” (1958), “Қудратли тўлқин” (1964) романлари, “Кашмир қўшиғи” (1957), “Комде ва Мўдан” (1959) лирик қиссалари, “Коинот” (1960) “Дил амри” қисса киради.
И.Мирзо ўз сўзида Ш.Рашидовнинг бошчилиги билан боғлиқ бўлган тарихий воқеаларга таяниб, республика миқёсидаги Навоий шаҳри қурилиши, Сирдарё ГРЭСи, Тошкент шаҳридаги метро тизими, Юнусобод туманидаги Телеминора қурилишлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.
Учрашув давомида халқимизнинг буюк фарзанди атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг хизматларини ҳурмат билан эслаб, бу улуғ зот таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш ва хотирасини абадийлаштирилиши халқимиз кўнглидаги иш бўлгани ва ўз даврининг атоқли ёзувчиси, давлат ва жамоат арбоби шарафига Президент Ш.Мирзияевнинг қарори билан Шароф Рашидов уй музейи ташкил этилиши ёш авлодни тарихимиз, хусусан, яқин ўтмишимиз билан кенг таништиришда муҳим аҳамият касб этади,-деб таъкидланди.
Учрашув якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.