Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Шартнома билан қандай ишлаш керак?

13.06.2017

«UNICON.UZ» ДУКда шартнома билан ишлайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида юристлар малакасини ошириш марказининг фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси  У.Т. Аюпов таклиф қилинди.
Суҳбат бошланишида марказ етакчи юрисконсульти Д.Солиев «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига   ўзгартиш  ва  қўшимчалар  киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 2017 йил 24 май № 5055-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди ва сўзни юристлар малакасини ошириш марказининг фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси  У.Т. Аюповга берди.
Юридик хизматлари ходимларига маслаҳатчиси У. Аюпов: “Шартнома билан қандай ишлаш керак?”- деган саволга жавоб бериш учун мавзунинг мақсади - шартнома, битим, келишув, ишончнома, лизинг, шакли ва мазмуни, тарафлари бўйича маълумот бериб ўтди. Шу ўринда юридик шахслар ўртасида тузиладиган шартнома мақсади, тузилиш шартлари тўғрисида тўхталди.
Шартномалар турлари, қандай вазиятларда “жарима”, ўзгартиришни бекор килиш ҳолатлари, муддатлари, шароитлари, талабларини ўзгартиришга мос келадиган мисоллар билан  тушунтирилди.
Ўз ўрнида шартномалар билан ишлайдиган мутахассислардан ўз тажрибадан келиб чиққан шартномаларнинг бажарилиши тўғрисида тушган савол ва таклифларига тўлиқ жавоблар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан шартномаларга оид бўлган моддалар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Учрашув давомида қатнашган мутахассислар жуда фойдали маълумот ва муҳим маслаҳатлар олдилар.  
Учрашувда ишлаб чиқариш муҳити омиллари даражаларини ўлчаш  лаборатория, шартномалар билан ишлаш бўлими, бухгалтерия, иқтисодиёт бўлими, илмий кутубхона, сертификатлаштириш органи мутахассислари қатнашди.