Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби”

23.06.2017

Жорий йилнинг 23 июнь “UNICON.UZ” - Фан - техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
 
Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби” мавзусига бағишланди.
Маънавий учрашувни марказ директори Х.Хасанов очиб берди ва Кўкалдош мадрасасининг имом-хатиби С.Рустамовга сўзни берди.
Учрашувда 15 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирокида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Президент нутқидаги муҳим йўналишлар, дин вакиллари ва жамоатчиликга қўйилган муҳим вазифалар ҳақида айтилди. 
Учрашув давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.