Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Соҳа норматив ҳужжатлар фонди ҳужжатлар билан тўлдирилди

27.06.2017

 Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:

O‘z DSt 3176:2017 Рақамли коммутация тизимлари ускунасида тезкор-қидирув тадбирлар тизими функцияларининг бажарилишини таъминлайдиган техник воситалар. Умумий техник талаблар ва назорат қилиш усуллари (TSt 45-068:2007 ўрнига)  (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 19 апрелдаги 05-840-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 23 майдаги 227-сон буйруғи)

 
O‘z DSt 3177:2017 Мобил радиоалоқа тармоқлари ускунасида, тезкор-қидирув тадбирлар тизими функцияларининг бажарилишини таъминлайдиган техник воситалар. Умумий техник талаблар ва назорат қилиш усуллари  (TSt 45-069:2007 ўрнига)
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 19 апрелдаги 05-840-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 23 майдаги 227-сон буйруғи) O‘z DSt 1.21:2015 Норматив хужжатларни экспертиза қилиш (O‘z DSt 1.21:2002 ўрнига) (Ўзстандарт агентлигининг 2015 йил 15 майдаги 05-659-сон қарори)
 
ГОСТ CISPR 16-4-2:2013 Совместимость технических средств электромагнитная. Требования к аппаратуре для измерения параметров индустриальных радиопомех и помехоустойчивости и методы измерений. Часть 4-2. Неопределённости, статистика и моделирование норм. Неопределённость измерений, вызываемая измерительной аппаратурой (O‘z DSt CISPR 16-4-2:2012 ўрнига)
RH 45-165:2017 Халқаро почта жўнатмаларини қабул қилиш бўйича қўлланма (RH 45-165:2003 ўрнига)
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 13 июндаги 276-сон буйруғи)
 
ИКН 19:2017/Вазирлик Идоравий қурилиш нормалари. Пассив оптик тармоқларни лойиҳалаш, қуриш ва монтаж қилиш қоидалари (АТК Вазирлигининг 2017 йил 15 июндаги 278-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 20.06.2017) 
Ушбу ҳужжат (бундан кейин – Қоидалар) пассив оптик тармоқларни лойиҳалаш, қуриш ва монтаж қилиш қоидаларини белгилаб беради.  Ушбу Қоидаларнинг талаблари маҳаллий (шаҳар ва қишлоқ) телекоммуникациялар тармоқларида фойдаланиш тармоқларини (абонент тармоқларини) лойиҳалаш ва қуришга тааллуқли. 
Ушбу Қоидалар ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида телекоммуникацион инфратузилма обьъектлари иншоотларини лойиҳалаш, қуриш (реконструкция қилиш), монтаж қилиш ва созлаш ишларини амалга оширувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиши учун мўлжалланган
 
O‘z DSt 3183:2017 Телекоммуникациялар тармоқлари. Пассив оптик фойдаланиш тармоқлари ускунаси. Умумий техник талаблар
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 19 майдаги 05-847-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 22 июндаги 294-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 25.05.2017)
Ушбу стандарт  пассив оптик фойдаланиш тармоқларининг ҳар хил турдаги ускуналарига қўйиладиган умумий техник талабларни белгилаб беради. Ушбу стандарт талаблари ишлаб чиқиладиган, тайёрланадиган, модернизация қилинадиган, импорт қилинадиган ва фойдаланиладиган  xPON ускунасига тааллуқли ва сертификатлаштиришда фойдаланиш мумкин.
 
O‘z DSt 3184:2017 Телекоммуникациялар тармоқлари. Автоматик равишда коммутацияланадиган оптик тармоқларни маъмурий бошқариш структураси. Умумий талаблар
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 26 майдаги 05-848-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 июндаги 289-сон буйруғи) (Киритиш санаси 02.06.2017)
Мазкур стандарт автоматик равишда коммутацияланадиган оптик тармоқда маъмурий бошқаришга қўйиладиган умумий талабларни белгилаб беради.   
Мазкур стандартнинг талаблари автоматик равишда коммутацияланадиган оптик тармоқда маъмурий бошқариш учун зарур идентификаторларга тегишлидир.
 
RH 45-083:2007га 1-сон ўзгартиш Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг тактли тармоқ синхронлаш тизими. Техник талаблар
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 22 июндаги 295-сон буйруғи) 1-VI-2017