Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

05.07.2017

Бугун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросининг механизмларини амалга ошириш бўйича дастурий маҳсулотлар ишлабчиқарувчилари ва экспортчилари, шунингдек бошқа манфаатдор шахслар билан муҳокама ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг фармони билан Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «  «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази ташкил этиш кўзда тутилган. Мақсад – АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда ИТ-компаниялардан таклиф ва тавсияларни олиш учун ташкил этилди. Бу, ўз навбатида, Президент фармони ижросини самарали амалга ошириш имконини беради. Таъкидландики, Инновация маркази Ўзбекистонда АКТ йўналиши ривожининг муҳим бўғинига айланиши ва мамлакат экспорт салоҳиятининг ошишига хизмат қилиши лозим. Бунга эса давлат органлари ва соҳа корхоналарининг мустаҳкам ҳамкорлигида эришиш мумкин.

Учрашув Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан ташқари, Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа давлат органлари вакиллари иштирок этдилар.

Янги ташаббус ИТ-компаниялар вакилларида катта қизиқиш уйғотди ва улар марказ фаолиятини самарали ташкил этиш ва резидентларни жалб қилиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бердилар.

Иштирокчилар ўз чиқишларида Ўзбекистонда ИТ-инфратузилмалар ривожини тезлаштириш зарурлигини таъкидлашди. Жумладан, маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказлари ва интернет-хизматлари борасида сўз борди. Шунингдек, айрим ҳуқуқий масалалар кўтарилиб, уларга қонунчиликка ўзгартишлар киритиш орқали ичим топиш лозимлиги айтилди.

Муҳокамада кўтарилган энг асосий саволлардан бири – дастурчиларни тайёрлаш масаласи бўлди. Учрашув иштирокчилари мамлакатда мутахассислар тақчиллиги сезилаётгани ва талабгир кадрларни тайёрлашда компаниялар ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклигини қайд этишди.

Mirzo Ulugbek Innovation Center фаолиятини самалари ташкил этишнинг асосий вазифалари” тақдимотини (pdf) кўчириб олиш.

Маълумот учун

  «Mirzo Ulugbek Innovation Center» экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилиниб, резидентларни бутун республика ҳудудида жойлаштиришни кўзда тутади. Марказнинг фаолият юритиш муддати 10 йилни ташкил қилиб, келгусида уни узайтириш имконияти сақлаб қолинади.

Президент фармони билан Инновация маркази иштирокчиларига бир қатор имтиёз ва приференциялар тақдим этилган. Жумладан, 2018 йилнинг 1 январ кунига қадар марказ резидентлари солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилдилар. Резидент ишчилар учун даромадлар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган қайд қилинган ставка бўйича 7,5 фоиз солиқ ундирилиши, Пенсия жамғармасига 4,5 фоиз ставка бўйича суғурта бадаллари тўлашлари кўзда тутилган.

Манба: Ахборот хизмати