Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

IBM компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

30.08.2017

29 августда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг Ғарбий Европа ва Осиё бўйича бош директори Андрей Филатов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда дастурий ва аппарат таъминот ишлаб чиқаришда жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири бўлган IBMнинг мамлакатимиздаги фаолияти, Ўзбекистонда амалга ошириш кўзда тутилган истиқболли режалар муҳокама қилинди. Жумладан, "ақлли шаҳар" учун тизимлар яратиш, "булутли" технологияларни жорий қилиш, янги стартапларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда яқиндан ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро алоқаларнинг ривожланишидан манфаатдор эканликларини билдириб, яқин вақт ичида иккитомонлама ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланишини маълум қилишди.

Манба: Ахборот хизмати