Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди янги норматив хужжатлар билан тўлдирилди

29.09.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
RH 45-210:2017 Узоқдаги ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларидаги Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение марказининг кам қувватли воситаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари
(RH 45-210:2008 ўрнига)
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 14 июлдаги 342-сон буйруғи)
Q 042:2004 га 2-сон ўзгартиш Радиоэшиттириш ва радиоалоқа воситаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 14 июлдаги 341-сон буйруғи) 2-VII-2017
O‘z DSt 3185:2017 Халқаро ва минтақавий стандартларни Ўзбекистон давлат стандартлари сифатида қабул қилиш
(O‘z DSt ISO/IEC 21:2001 ўрнига)
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 26 майдаги 05-850-сон қарори)
O‘z DSt 3194:2017 LTE сотали мобил алоқа тизими. Тизим фойдаланувчисининг ускунаси. Техник талаблар ва назорат қилиш усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 27 июлдаги 05-866-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил
21 сентябрдаги 503-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 03.08.2017)
Ушбу стандарт LTE сотали мобил алоқа тизими фойдаланувчисининг ускунасига (бундан кейин – UЕ) характеристикалари, радиоинтерфейс параметрлари, тизимли-тармоқ функциялари, ташқи таъсирлар, хавфсизлик ва электромагнит мослашувчанлик соҳасида қўйиладиган техник талаблар ва унинг синов усулларини белгилаб беради.
Ушбу стандарт ультра юқори ва ўта юқори частоталар диапазонларида ишлайдиган ва Ўзбекистон Республикаси  телекоммуникациялар тармоқларига уланадиган, частотавий ва вақт бўйича дуплекс тарқоқликка эга, такомиллаштирилган LTE сотали мобил алоқа тизимининг UE га тааллуқли.
Ушбу стандартда келтириладиган талаблар фақат частотавий дуплекс тарқоқликка эга ва каналлари ортогонал частота бўйича ажратилган LTE сотали мобил алоқа тармоқларида ишлайдиган UЕга ушбу тармоқлардаги мослашувчанликка қўйиладиган талаблар соҳасида тааллуқлидир. UЕнинг бошқа технологиялар мобил алоқа тармоқларида ва/ёки маълумотларни симсиз узатиш тармоқларида (WLAN, WMAN)  ишлаш имконияти мавжудлигида ушбу тармоқларга мослашувчанлик соҳасида тегишли стандартлар талаблари бажарилиши керак.


O‘z DSt 3205:2017 Телекоммуникациялар тармоқлари. Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари ва нормалари (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 25 августдаги 05-871-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 501-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 10.03.2018)
Ушбу стандарт маълумотлар узатиш хизматлари сифатининг асосий кўрсаткичлари ва нормаларини, шунингдек уни баҳолаш усулларини белгилаб беради.
Ушбу стандарт талаблари қўзғалмас телекоммуникациялар тармоқларига тааллуқли.
Ушбу стандарт талаблари телекоммуникациялар операторлари ва  телекоммуникациялар хизматларининг провайдерлари учун маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатишда мажбурий ҳисобланади.
Ушбу стандарт назорат қилувчи органлар телекоммуникациялар хизматларининг сифат нормаларига риоя қилинишининг давлат назоратини ўтказганларида улар томонидан қўлланиши мажбурий.
O‘z DSt 3207:2017 Телекоммуникация тармоқлари. Сотали мобил алоқа тармоқларининг хизматлари сифатининг нормалари ва баҳолаш усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 25 августдаги 05-871-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 505-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 02.10.2017)
Ушбу стандарт хизматларни тақдим этиш учун фойдаланиладиган сотали мобил алоқа тармоғининг стандартидан қатъи назар сотали мобил алоқа хизматларининг кўрсаткичлари учун ягона нормаларни ва сотали мобил алоқа тармоқлари хизматларининг сифатини баҳолаш усулларини белгилайди.
Ушбу стандарт талаблари абонентларга мобил алоқа тармоқларининг операторлари томонидан тақдим этиладиган телекоммуникация хизматларига тааллуқли бўлиб, мобил алоқа тармоқларининг операторлари, назорат қилувчи органлар ва аккредитация қилинган синов лабораториялари учун мўлжалланган.
ТТ 0357.03:2017 Алоқа объектлари семантик тавсифларининг таснифлагичи ва уларнинг шартли белгилари (АТК Вазирлигининг 2017 йил 25 сентябрдаги 512-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 16.10.2017)
Ушбу Таснифлагич 1:1000, 1:2000, 1:10000, 1:25000, 1:100000, 1:200000 масштабдаги рақамли топографик хариталар ва планларга тушириш учун алоқа объектларига тегишли рақамли топографик ахборотни таснифлаш ва кодлаш тизимини шакллантириш нормаларини ва қоидаларини белгилайди. Таснифлагич алоқа объектларининг тасниф кодлари ва уларнинг семантик тавсифларининг тартибга солинган тўпламини ўз ичига олади.
Ушбу Таснифлагич алоқа объектларини ва ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги макон маълумотларининг ахборот базаларида ишлатиладиган рақамли топографик хариталар ва планларнинг семантик тавсифларини кодлашга тааллуқли.
Ушбу Таснифлагич қоидалари ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги компаниялар, ташкилотлар ва корхоналарнинг фаолияти доирасида юқорида келтирилган масштаблардаги рақамли топографик хариталар ва планларнинг маълумотлар базаларини ташкил қилиш, тўлдириш ва янгилашда қўлланиши керак.

O‘z DSt 1031:2003 га 3-сон ўзгартиш I-V диапазондаги телевидение радиоузаткичлари. Асосий параметрлари, техник талаблар ва ўлчов усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 8 августдаги 05-785и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 502-сон буйруғи) 3-VIII-2017
O‘z DSt 2182:2012 га 1-сон ўзгартиш Ер усти рақамли телевизион эшиттиришни қабул қилиш учун абонент приставкаси. Техник талаблар ва синов усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 502-сон буйруғи) 1-VIII-2017
O‘z DSt 2756:2013 га 1-сон ўзгартиш Рақамли телевизион эшиттириш. Юқори аниқликдаги телевидение тизими. Умумий талаблар ва ўлчаш усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 502-сон буйруғи) 1-VIII-2017
O‘z DSt EN 301 489-1:2012 га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиоалоқа техник воситалари. 1-қисм. Умумий техник талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 502-сон буйруғи) 1-VIII-2017
O‘z DSt EN 301 489-4:2012 га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиоалоқа техник воситалари. 4-қисм. Қайд қилинган хизмат станцияларининг радиоускунаси ва ёрдамчи ускунасига қўйиладиган алохида талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 502-сон буйруғи) 1-VIII-2017
O‘z DSt EN 301 489-11:2012 га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиоалоқа техник воситалари. 11-қисм. Радиоэшиттириш узаткичларига қўйиладиган хусусий талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил
23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги
502-сон буйруғи) 1-VIII-2017
O‘z DSt EN 301 489-14:2012 га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиоалоқа техник воситалари. 14-қисм. Аналог ва рақамли телевизион радиоузаткичларга қўйиладиган хусусий талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 502-сон буйруғи) 1-VIII-2017
O‘z DSt EN 301 489-8:2012 га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиоалоқа техник воситалари. 8-қисм. GSM рақамли сотали алоқа тизимининг таянч станцияларига қўйиладиган хусусий талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги 504-сон буйруғи) 1-VIII-2017
O‘z DSt EN 301 489-26:2012 га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиоалоқа техник воситалари. 26-қисм. Таянч станциялар, кенгайтирилган спектрли CDMA 1X ретрансляторлари ва ёрдамчи ускунага қўйиладиган хусусий талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил
23 августдаги 05-788и-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги
504-сон буйруғи) 1-VIII-2017
ISO/IEC 9594-8:2017  Information technology – Open Systems Interconnection – The Directory – Part 8: Public-key and attribute certificate frameworks

ISO/IEC TR 15443-1:2005 Information technology – Security techniques –
A framework for IT security assurance – Part 1: Overview and framework
ISO/IEC TR 15443-1:2012 Information technology – Security techniques – Security assurance framework – Part 1: Introduction and concepts
ISO/IEC TR 15443-2:2005 Information technology – Security techniques –
A framework for IT security assurance – Part 2: Assurance methods
ISO/IEC TR 15443-2:2012 Information technology – Security techniques. Security assurance framework. Part 2: Analysis