Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Cоҳа норматив ҳужжатлар фонди норматив хужжатлар билан тўлдирилди

27.10.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
RH 45-018:2017 Маҳаллий телекоммуникация тармоқларининг оптик-толали алоқа линияларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома (RH 45-018:2011 ўрнига)
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 16 октябрдаги 554-сон буйруғи) (Киритиш санаси 20.10.2017)
Ушбу раҳбарий ҳужжат (бундан кейин - Йўриқнома)нинг талаблари маҳаллий телекоммуникация тармоқларининг оптик-толали алоқа линияларини эксплуатация қилиш бўйича ягона талабларни белгилайди.
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан берилган лицензияларга мувофиқ оптик-толали алоқа линияларини эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал таъмирлашни амалга оширувчи ахборот технологиялари соҳасидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тааллуқлидир
RH 45-202:2017 Рақамли телевизион эшиттириш воситаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари
(АТК Вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 547-сон буйруғи) (Киритиш санаси 16.10.2017)
Ушбу раҳбарий ҳужжат (бундан кейин - Қоидалар) рақамли телевизион эшиттириш тармоқларида DVB-T, DVB-T2 стандартларидаги  рақамли телевизион эшиттиришнинг техник воситаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларини белгилайди ва рақамли телевидение сигналларини шакллантириш, етказиб бериш, тарқатиш ва трансляция қилиш соҳасида қўллаш учун мўлжалланган
RH 45-266:2017 Маҳаллий телефон тармоқларида телекоммуникация хизматлари учун аризаларнинг ўтиш тартиби (Y 101:2007 ўрнига) (АТК Вазирлигининг 2017 йил 16 октябрдаги 555-сон буйруғи)
(Киритиш санаси 20.10.2017)
Ушбу раҳбарий ҳужжат маҳаллий телефон тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун телекоммуникация операторлари ва провайдерларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган аризалар (буюртма-хатлар)ни қабул қилиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Ушбу раҳбарий ҳужжат мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация хизматларини тақдим этувчи телекоммуникация операторлари ва провайдерларига тегишлидир

O‘z DSt CISPR 16-1-1:2013  га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиохалақитлар ва халақитга чидамлиликни ўлчаш аппаратурасига қўйиладиган техник талаблар ва ўлчаш усуллари. 1-1-қисм. Радиохалақитлар ва халақитга чидамлиликни ўлчаш аппаратураси. Ўлчаш аппаратураси (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 22 августдаги 05-787и-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 519-сон буйруғи)  1-VIII-2017
O‘z DSt CISPR 16-1-2:2013  га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиохалақитлар ва халақитга чидамлиликни ўлчаш аппаратурасига қўйиладиган техник талаблар ва ўлчаш усуллари. 1-2-қисм. Радиохалақитлар ва халақитга чидамлиликни ўлчаш аппаратураси. Ёрдамчи ускуна. Кондуктив халақитлар (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 22 августдаги 05-787и-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 519-сон буйруғи)  1-VIII-2017
O‘z DSt CISPR 16-1-4:2013  га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиохалақитлар ва халақитга чидамлиликни ўлчаш аппаратурасига қўйиладиган техник талаблар ва ўлчаш усуллари. 1-4-қисм. Радиохалақитлар ва халақитга чидамлиликни ўлчаш аппаратураси. Нурланадиган радиохалақитларни ўлчаш учун антенналар ва синов майдончалари
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 22 августдаги 05-787и-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 519-сон буйруғи)  1-VIII-2017
O‘z DSt CISPR 16-1-5:2013  га 1-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви. Радиохалақитлар ва халақитта чидамлиликни ўлчаш аппаратурасига қўйиладиган техник талаблар ва ўлчаш усуллари. 1-5-қисм. Радиохалақитлар ва халақитга чидамлиликни ўлчаш аппаратураси. 30 дан 1000 MHz гача частоталар диапазонида антеннани калибрлаш учун синов майдончалари
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 05-791и-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 548-сон буйруғи)  1-IX-2017
O‘z DSt ISO/IEC TR 15446:2012  га 1-сон ўзгартиш Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари ва воситалари. Ҳимоя профиллари ва хавфсизлик бўйича топшириқларни ишлаб чиқиш  бўйича қўлланма  (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 8 сентябрдаги 05-790и-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2017 йил 12 октябрдаги 549-сон буйруғи)  1-IX-2017
О‘z DSt 2590:2012  га 1-сон ўзгартиш Ахборот технологияси. Миллий ахборот тизимини шакллантириш доирасида давлат органлари томонидан фойдаланиладиган ахборот тизимлари интеграциясига ва ўзаро фаолиятига қўйиладиган талаблар
(Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 05-791и-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 574-сон буйруғи)  1-IX-2017
О‘z DSt 1135:2007  га 2-сон ўзгартиш Ахборот технологияси. Маълумотлар базалари ва жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат хокимияти органлари ўртасида ахборот алмашишига қўйиладиган талаблар  (Ўзстандарт агентлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 05-791и-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 574-сон буйруғи)  2-IX-2017