Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ш.Рашидовни эслаб

07.11.2017

7 ноябрьда Ш.Рашидовнинг 100-йиллигига бағишланган маънавий учрашув бўлиб ўтди
Учрашувни Марказ директори Х.Хасанов очди. Театр ва кинодаги роллари билан ажралиб турадиган актер, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Эркин Комилов ҳақида қисқача айтиб ўтди. Унинг қаҳрамонларини ҳаётга ва инсонларга бўлган муносабати билан хотирада қолиши, ўз истеъдоди билан халқнинг севимли актерига айланган инсон 2011йил «Мехнат шухрати» ордени билан тақдирланганлиги айтилди. 
Ўз навбатида Э. Комилов, ўзбек ҳалқининг ёрқин намояндаси, давлат арбоби, ёзувчи Ш. Рашидовнинг 100-йиллик юбилейи муносабати билан Жиззах шаҳрида ўтказилган тантаналари ҳақида, очилган ҳайкал олдида сўзга чиққан меҳмонлар тўғрисида, юбилей муносабати билан очилган музей, таниқли ва севимли шоирлар Хамид Олимжон ва Зулфияга бағишланган ҳайкалларнинг очилиши маросимлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Ш.Рашидовнинг давлат арбоби билан биргаликда қалам тебратганини ҳам айтибди ва ёзувчи фаолияти тўғрисида гап борганда муаллифнинг асарларини ёдга солди: «Бўрондан кучли» (1958), “Ғолиблар” (1953), «Қудратли тўлқин» (1964), «Кашмир қўшиғи» (1956), “Дил амри”, шунингдек, унинг ҳаёти давомида ёзилган шеърлар асосида яратилган қўшиқлар санаб ўтилди.
Учрашув давомида Э.Комилов давлат арбоби билан учрашувлари, Ш.Рашидовнинг давлат раҳбари http://unicon.uz/www/2017/E_Komilov/DSCN6094.JPGсифатида бошдан кечирган воқеалари, унинг санъатга бўлган муносабати, унинг раҳбарлиги давомида қурилган иншоотлар, алоҳида телеминора ва метрополитен тўғрисида айтиб ўтилди.
Ш.Рашидов тўғрисидаги ўз хотиралари билан техника фанлари номзоди C.П.Ган ўртоқлашди. У кўпроқ Ш.Рашидовнинг бунёдкор сифатида тилга олди ва санъатга, хусусан рассомларга бўлган муносабати тўғрисида тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида Э. Комилов шеърият бўстонидан намуналар – лирик асарларни ўқиб берди. Учрашув якунида барчага саломатлик, ишларида муваффақиятлар, меҳнат фаолиятларида самарадорлик тилади. Ўз навбатида тингловчилар ҳам Ўзбекистон халқ артисти Э.Комиловга саломатлик ва ижодий муваффақиятлар тилаб қолишди.