Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Вазирлик раҳбарлик лавозимларига ишга таклиф этади

30.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи лавозимига юқори малакали мутахассисларни ишга таклиф этади

Юқори малакали мутахассисларга рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий пакет ва ўзини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилади.

Малака талаблари

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи:

— олий маълумот, АКТ йўналиши бўйича 5 йилдан кам бўлмаган (шундан 3 йили раҳбарлик лавозимидаги) иш стажи;

— АКТ соҳасини яхши билиш ва тушуниш, маъмурий ва корпоратив бошқарув соҳасида тажрибага, ижодий фикрлаш ва масалани ҳал этишга инноватсион ёндашиш қибилиятига эга бўлиш;

— Телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари соҳасидаги чет эл компаниялари ва халқаро ташкилотларда орттирилган тажриба, шунингдек, хорижий тилларни билиш маъқулланади.

АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи:

— олий маълумот, таълим/бошқарув/иқтисодиёт/молия соҳаларида 5 йилдан кам бўлмаган (шундан 3 йили раҳбарлик лавозимидаги) иш стажи;

— Хорижий олий таълим муассасаларида орттирилган тажриба, шунингдек, хорижий тилларни билиш маъқулланади.

Бўш иш ўринларига талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумот (объективка)ни ва амалга оширган лойиҳалари ҳақидаги қўшимча маълумотларни 2017-йилнинг 20-декабригача қуйидаги манзилга юборишлари керак: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй ёки HR@mitc.uz электрон почтасига. Маълумот учун телефонлар: 238-41-16, 238-41-43, 238-43-12.