Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Бош Қомусимизга бағишланди

06.12.2017

2017 йил 6 декабрь куни «UNICON.UZ» ДУКда Конституциянинг 25-йиллиги муносабати билан «Конституциянинг бугунги кунда тутган ўрни» мавзусида давра учрашуви бўлиб ўтди
Марказ директори Х.Хасанов учрашувни очиб, марказга ташриф буюрган маърузачиларни - Конституциявий суд судьяси Ф.Каюмов ва Конституциявий суднинг катта эксперти К.Хамидова таништирди ва сўзни Конституциявий суд судьяси Ф.Каюмовга берди.
Маърузачи Конституциянинг 25 йиллик даври тўғрисида, унинг яратилишига асос бўлган Мустақиллик декларацияси, қонунлар қомуси умумхалқ муҳокамасига эълон қилинганлиги, яратилиш тарихи ва 1992 йил 8 декарьОлий Кенгашнинг 12 чақириқ 11 сессиясида 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат конституция қабул қилинганлиги тўғрисида айтди.
Шу ўринда Харакатлар стратегияси ҳақида, иккинчи устувор йўналиш, яъни қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича олий малака комияссияси тугатилиб, судьялар ҳамжамиятининг янги органи ҳисобланадагина Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ташкил этилганлиги айтилди. Бу эса Судьяларнинг бугунги асосий вазифалари фуқаролрнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашдан иборатлиги  таъкидланди.
Қисқача қилиб конституциявий суд ҳақида, яъни қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга мувофиқлигига доир ишлар кўришини, дунё тажрибасидан мисоллар келтириб ўтди. Шунингдек, 2017 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуни ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ўз навбатида сўзга чиққан Конституциявий суднинг катта эксперти К.Хамидова эса Конституцивий ғоялар асосида яшайдиган давлатлар ҳақида айтиб ўтди.
Давр талаби билан кириб келаётган Конституциявий шикоят, руҳ, маданият ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Тарихга назар солиб Конституциянинг яратилишидан бошлаб бугунга қадар Олий Қомусга 11 марта ўзгартиришлар қиритилгани айтилди.
Давра учрашув якунида “Мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар айнан Конституциямиз асосида олиб борилади,-деб таъкидланди.
Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.