Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player

Маҳсулотлар

HIMFAYL файлларини муҳофазаланган сақлаш тизими
HIMFAYL файлларини муҳофазаланган сақлаш тизими шахсий компьютер (компьютернинг «Проводниги»да) ёки ахборотнинг ташқи дискли ташувчиларида сақланадиган папка ва файлларнинг махфийлиги (кофиденциаллиги)ни, бутунлигини ва улардан рухсатсиз фойдалана олишдан муҳофаза қилишни таъминлаш учун мўлжалланган. Тизимнинг қўлланиши сақланадиган электрон маълумотларни рухсатсиз фойдалана олишдан, кўриб чиқишдан ёки уларни ўзгартириш (бузиш)дан муҳофаза қилиш имконини беради.

Файлларнинг махфийлиги (конфиденциаллиги) маълумотларни шифрлаш ва аутентификация қилиш воситаларидан фойдаланиш ёрдамида таъминланади. Маълумотларнинг бутунлиги электрон рақамли имзодан ва йўқотилган маълумотларни тиклаш воситалари воситасида таъминланади.

Файллардан фойдалана олиш, уларни шифрлаш (расшифровка қилиш) ва электрон рақамли имзо билан имзолаш узунлиги 1024 битдан иборат фойдаланувчининг индивидуал махфий калитлари билан амалга ошрилади. Файллар ва папкалардан фойдалана олиш махфий калит ва пароль билан муҳофазаланган.

HIMFAYL тизими Windows операцион тизимидан фойдаланувчи шахсий компьютерда инсталляция қилинадиган (ўрнатиладиган) дастурий таъминотдан иборат. Ўрнатилган дастурий таъминот узунлиги 1024 бит бўлган фойдалана олиш (шифрлаш ва электрон рақамли имзо) махфий калитининг генерациясини мустақил равишда таъминлайди, фойдаланувчи учун қулай ва оддий бўлган созлаш ва дастурдан фойдаланиш воситаларига эга.

Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази
Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари ва шифрлаш сертификатларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишни таъминлаш учун мўлжалланган:
- узатиладиган электрон ҳужжатлар ва оммавий ахборот ресурсларининг бутунлигини, шунингдек уларнинг ишончли аутентификация қилинишини назорат қилиш;
- ахборот ўзаро ҳамкорлиги субъектларининг юридик жиҳатдан аҳамиятли электрон идентификациялаш тизимини яратиш;
- тизим субъектларининг ахборот ўзаро ишлашида хавфсизлик ва фойдалана олишнинг ажратилишини таъминлаш;
- ахборот ўзаро ҳамкорлиги субъектларининг электрон рақамли имзо калитларини бошқариш тизимини яратиш.

Калитларни рўйхатга олиш маркази «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ вазифа ва функцияларни бажаради.

Калитларни рўйхатга олиш маркази томонидан тайёрланадиган электрон рақамли имзо калитининг сертификати ITU-T X.509, RFC3279, RFC3280 халқаро тавсияларида белгиланган форматдан фойдаланади.

Дастурий таъминот ўз ичига Сертификатлаштириш маркази ва маъмурий бошқарувни олади. Сертификатлаштириш марказининг сервери ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази функцияларининг комплексини таъминлайди ва ЭРИ очиқ калитлари сертификатларининг муҳофазаланган сақлаш жойидан иборат. Маъмурий бошқарувнинг дастурий таъминоти ўз функцияларини бажаришлари учун Калитларни рўйхатга олиш марказини узоқдан туриб бошқарилишини таъминлайди.

счёт-фактура

счёт-фактура ва акт

Шарномани узайтириш 

Хўжалик юритувчи ташкилотлар учун шартнома

Жисмоний шахслар учун шартнома

Жисмоний шахслар учун ариза

Юридик шахслар учун ариза

Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази 


E-Hujjat электрон ҳужжат айланиши тизими
E-Hujjat электрон ҳужжат айланиши тизими легитим электрон ҳужжатлар билан алмашинувни ташкил этиш, шунингдек ташкилотда иш юритишнинг мавжуд тизимини такомиллаштириш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Тизимда «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларнинг талабларига мувофиқ электрон ҳужжатларнинг юридик жиҳатдан аҳамиятлилигини таъминлаш мақсадида бу ҳужжатларни имзолаш учун электрон рақамли имзо қўлланилади.

E-Hujjat тизими, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йилнинг 29 мартида 140-сон қарори билан тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ иш юритилиши ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш талабларига жавоб беради.

E-Hujjat электрон ҳужжат айланиши тизимининг асосий функциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- электрон ҳужжатнинг яратилиши;
- электрон ҳужжат учун вазифаларни шакллантириш;
- ҳужжатни рўйхатга олиш ва раҳбарлар имзосини қўйиш;
- электрон ҳужжатларнинг бажарилиши;
- электрон ҳужжатларни келишиш ва имзолаш;
- электрон ҳужжатлар бажарилишини марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тарзда назорат қилиш.

Тизим, шунингдек қуйидагиларни таъминлайди:
- архив иш юритилишига кўра ҳужжатларнинг электрон архивини юритиш;
- электрон ҳужжатларни сақлаш ва қидириш;
- ижро интизоми бўйича ҳисоботларни шакллантириш ва б.

Шартнома

Счёт-фактура 

 

E-KALIT

E-KALIT шифрлашнинг махфий калитларини ва электрон рақамли имзо (ЭРИ)ни муҳофазаланган ҳолда сақлаш талаб қилинадиган ахборот тизимлари билан биргаликда  фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган аппарат-дастурий қурилма ҳисобланади.

E-KALIT катта бўлмаган габаритларга эга USB-брелок бўлиб, фойдаланувчининг шахсий криптографик параметрларини муҳофазаланган ишончли муҳитда сақланишини таъминлайди.

E-KALIT қуйидаги имкониятларни беради:

- электрон рақамли имзонинг шахсий параметрлари, ЭРИ ёпиқ калитлари, хешлаш калитлари, шифрлаш калитлари, шунингдек очиқ параметрларни (масалан, очиқ калитлар сертификати);

- идентификацион маълумотлар (логин ва пароль)ни билиш асосида қурилма хотираси таркибидан фойдаланиш учун фойдаланувчини хавфсиз авторизация қилиш;

-  берилган марта паролларни танлашга уринишда қурилма хотирасидан фойдалана олишни блокировка қилиш;

- шахсий компьютер томонидан сўров берилганида электрон рақамли имзо очиқ калитининг сертификатини бериш;

- фойдаланувчининг шахсий компьютердаги криптографик калитлари ва сертификатларини юклаш (масалан, ЭРИ калитларини рўйхатга олиш марказининг дастуридан);

- тасодифий сонни хэшлаш асосида фойдаланувчининг идентификацион маълумотларини қурилмага хавфсиз узатиш.

Қурилма ва шахсий компьютер ўртасида ахборот билан алмашув махсус криптографик протокол бўйича амалга оширилади, бу USB шинаси ушлаб олинган ҳолда фойдаланувчининг криптографик калитлари ва идентификацион маълумотларидан рухсатсиз фойдалана олиш имкониятини истисно этади. Қурилма билан комплектда Windows XP операцион тизими учун махсус драйвер етказиб берилади. 

Win 7 x64 driver.rar

xp.rar

Win 7 driver 0xFFFF ready.rar

"Е-калит" аппарат-дастурий қурилма тўғрисидаги тақдимот


Е-ХАТ муҳофазаланган электрон почта тизими
Е-ХАТ муҳофазаланган электрон почта тизими Е-ХАТ тизими фойдаланувчилари ўртасида электрон хабарлар билан муҳофазаланган алмашинувни ташкил этиш учун мўлжалланган.

Муҳофазаланган электрон почта тизими ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат стандартлари асосидаги ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари ва электрон рақамли имзо воситалари (миллий криптовайдер)дан фойдаланади.

Муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳисобига Е-ХАТ тизими ахборот хавфсизлигининг қуйидаги талабларига жавоб беради:
Е-ХАТ тизими ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг қуйидаги талабларига жавоб беради:
- идентификация қилиш – Е-ХАТ тизими фойдаланувчисининг электрон рақамли имзосига асосланиб, унинг ҳақиқийлиги ўрнатилади;
- конфиденциаллиги – электрон хабарларни шифрлаш йўли билан уларни муҳофаза қилиш;
- ҳар бир электрон хабарда электрон рақамли имзонинг тегишлилигини текшириш асосида электрон хабар жўнатувчисини аутентификация қилиш;
- электрон хабарларнинг бутунлиги – электрон хабардаги ахборотнинг бузилмаганлигини текшириш.

Е-ХАТ тизими тизимда ишлаш учун уч тилдан фойдаланади: ўзбек (лотин ва кирилл ёзувлари асосидаги), рус (кирилл ёзуви асосидаги) ва инглиз (лотин ёзуви асосидаги) тиллар.

Е-ХАТ тизимида ишлаш учун ҳар бир фойдаланувчи электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ёпиқ калит ва очиқ калит сертификатига эга бўлиши керак.

E-XАТ шартнома 

Е-ХАТ 

Е-ХАТ 4.0 химояланган электрон почта тизими фойдаланувчиси кулланмаси
(PDF, 655б71 KB)
 
Электрон луғатлар
«Иш юритиш бўйича электрон луғат» Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти билан биргаликда ишлаб чиқилган ва ҳозирги вақтда ўзбек (лотин), рус ва инглиз тилларидаги 2500 тадан ортиқ сўздан иборат ҳамда доимий равишда тўлдириб турилади. Ушбу маҳсулотнинг ноёблиги шундан иборатки, у иш юритишдаги атамалар, сўз бирикмалари, клише ва энг кўп учрайдиган сўзлардан ҳамда тез қидирувнинг қулай тизимидан иборат. Маҳсулот, аввало, иш юритиш бўйича, девонхона, кадрлар бўлими, ҳисобхона, юридик бўлим, котибият мутахассислари ва ҳужжатлар билан ишлайдиган бошқа бўлимлар учун мўлжалланган. Электрон луғат буйруқлар, хатлар ва бошқа расмий ҳужжатларни ёзиш ва таржима қилишда жуда керакли ёрдамчига айланиши мумкин.

«Ўзбекча-русча-инглизча атамашунослик луғати» қуйидаги йўналишлар бўйича 6000 га яқин луғат мақолаларидан иборат:
- Ахборот технологиялари
- Радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалар
- Почта алоқаси
- Телекоммуникация воситалари ва тизимларини техник эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
- Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрология
- Ихтиёрий атаманинг уч тилдаги таржимаси таъминланади ва унинг таърифи чиқарилади. Шунингдек луғат бўйича тез топиш кўзда тутилган. Дастур ўзбек кирилл ёзуви хусусиятларини ҳисобга олиш имконини берувчи оригинал шрифтлардан фойдаланади.

«Электрон техника ва радиоэлектроникага оид атамаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати» электрон, оптоэлектрон, ярим ўтказгичли, электровакуум, ионли асбоб, радиотехник тизимлар, телевидение, радиоалоқа, маиший электротехника воситалари, ахборотни ёзиш ва қайта тиклаш усуллари ва воситалари, лазер техникаси бўйича атамаларнинг кенг спектридан иборат. Луғат рус тилидаги атамалар ва таъриф-эквивалентлари билан ўзбек тилидаги атамалар ва таърифлардан, шунингдек рус ва инглиз тилларидаги атамалар-эквивалентларидан иборат. Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ишлайдиган, ўз амалий фаолиятида маҳаллий ва хориж норматив ҳамда техник ҳужжатларидан фойдаланувчи муҳандис-техник ва илмий ходимлар, шунингдек олий ва ўрта махсус ўқув муассасаларининг талабалари ва ўқитувчилари учун мўлжалланган.

«Телекоммуникацияларга оид атамалар қисқартмаларининг инглизча-русча-ўзбекча луғати» турли частоталар диапазонларида ишлайдиган барча турдаги алоқа тизимлари ва воситаларини эксплуатация қилиш бўйича 4500 дан ортиқ қисқартмалар ва шартли белгилашлардан иборат. Луғат қуйидаги предмет соҳаларидан қисқартмаларни: барча турдаги алоқа (шу жумладан, оптик-толали ва тўлиқ оптик тармоқлар), уларнинг функционал элементлари, шунингдек оптик тола ва кабеллар; исталган турдаги тармоқлар (ЛҲТ, шаҳар, корпоратив ва глобал тармоқлар) ва уларда фойдаланиладиган технологиялар ва протоколлар; ҳисоблаш ва ахборот тизимлари (шу жумладан, уларнинг функционал элементлари); ҳисоблаш тизимларининг дастурий ва аппарат таъминоти (шу жумладан, дастурлаш тиллари, дастурий таъминотнинг алоҳида пакетлари, маълумотлар базалари, шунингдек микропроцессорлар ва периферия қурилмалари); электроника ва телевидение атамалари; компаниялар, институтлар ва алоқа маъмуриятларининг қисқартирилган номларини ўз ичига олади. Луғатдан нафақат қисқартмаларнинг луғати, балки қисқа маълумотли қўлланма ёки мураккаб таркибий атамаларни таржима қилиш учун тўлақонли инглизча-русча-ўзбекча луғат сифатида фойдаланиш мумкин.

«Телевидениега оид атамаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати» эшиттириш телевидениеси, рақамли телевидение, йўлдош телевидение, кабелли телевидение, тунги кўриш телевидениеси, махсус вазифадаги телевидение тизимлари ва воситаларини ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш бўйича атамалардан иборат.

Атамашунослик луғатлари

Ахборот технологияси. Операцион тизимлар инглизча-русча-ўзбекча изоҳли луғат

 

 

 

 

 

 

Ахборот хавфсизлигига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати


 

 

 

 

 

Мобил алоқа тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

 

 

 

 


Телевидениега оид атамаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати


 

 

 

 

 

 

Телекоммуникация ускуналарининг  электр таъминотига оид  атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати


 

 

 

 

 

 Телекоммуникацияларга оид атамалар қисқартмаларининг инглизча-русча-ўзбекча луғати

Электрон техника ва радиоэлектроникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

 

 

 

 

 

 «Радиотехникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча  изоҳли луғати»

 

 

 

 

 

 

«Симсиз  фойдаланиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча  изоҳли луғати»

 

 

 

 

 

«Телекоммуникацияларда ўлчашларга оид атамаларннг русча-ўзбекча изоҳли луғати» 

Телекоммуникацияларда ўлчашларга оид атамаларннг русча-ўзбекча изоҳли луғати республикада биринчи марта нашр этилмоқда. Луғат «UNICON.UZ» ДУК атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассислари ва Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари Марказининг бошқа мутахассисларининг меҳнати самараси. Луғатни ишлаб чиқишда  хорижий техник адабиётлар ва маълумотлардан, номатив ҳужжатлардан, ўқув қўлланмалардан, ва Интернет материалларидан фойдаланилган.  

Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 600 дан ортиқ атамаларни ўз ичига олади. Луғатда рус, ўзбек тилларидаги атамалар ва таърифлар ҳамда шу атамаларнинг инглиз тилидаги муқобиллари келтирилган. Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги мутахассислар, илмий ходимлар, таржимонлар, ўқитувчилар, талаба ва аспирантлар учун мўлжалланган.

«UNICON.UZ» ДУК  директори, техника фанлари номзоди М.Махмудовнинг умумий таҳрири остида

Тузувчи: А Тўлаганов. Таржима ва таҳрир ишлари: Ё. Ахмедова, Ш.Тулаганов, М. Хожиева. Компьютерда терувчи: К.Юсупова. Тақризчилар: Россия Метрология академияси ва Украина Технология академиясининг академиги, техника фанлари доктори, профессор О.Хакимов ва техника фанлари доктори, профессор М.Муҳитдинов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси «Фан» нашриёти, 2010 й.

«Коммутация тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати»

 

 

 

 

 

Радиочастота спектри, радиоэлектрон воситалар ва электромагнит мослашувга оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Йўлдошли алоқага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Телекоммуникация хизматларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

 
 
 
 

 

 

 

 

 Сифат менежментига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Телекоммуникацияларга оид атамалар қисқартмаларининг инглизча-русча-ўзбекча изоҳли луғати