Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Маҳсулотлар ва хизматлар /  Хизматлар /  Базовая организация по стандартизации

Базовая организация по стандартизации


Стандартлаштириш таянч ташкилоти (СТТ) 1997 йил стандартлаштириш бўйича ишларга ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, шунингдек ушбу ишларга қўйиладиган талабларнинг бирлигини хўжалик юритувчи субъектлар стандартлаштириш хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан таъминлаш мақсадида яратилган.

Стандартлаштириш таянч ташкилоти 1999 йил 9 июнда «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатга олинган.

Стандартлаштириш таянч ташкилоти қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этади:

- алоқа ва ахборотлаштириш техник воситаларининг стандартлаштирилишини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш;
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўтказиладиган стандартлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича стандартлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва келишиш, шунингдек уларни замонавий жорий қилиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ва тадбирларни тайёрлаш;
- кейинчалик қўллаш (қайта кўриб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, бекор қилиш) бўйича қарорларни қабул қилиш мақсадида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ишлаб чиқилган норматив ҳужжатларнинг мунтазам текширувларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
- халқаро (минтақавий) норматив ҳужжатларнинг талаблари билан алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг талабларини уйғунлаштиришнинг таҳлил қилинишини ташкил қилиш ва ўтказиш;  
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларига  стандартлаштириш бўйича ишлар режаларини ва стандартларни жорий қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг стандартлаштириш бўйича ишлар режаларининг («Стандартлаштириш бўйича ишлар режаси» кичик сайтининг кичик бўлимига ҳавола) лойиҳаларини шакллантириш;
- алоқа ва ахборотлаштириш тематикаси бўйича давлат ва давлатлараро стандартлаштириш режаларининг лойиҳаларига таклифларни тайёрлаш;
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ишида иштирок этиш;
- «Ўзстандарт» агентлиги, Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
 - алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси Норматив ҳужжатларнинг маълумот-ахборот фондини шакллантириш ва юритиш.

 Стандартлаштириш бўйича ишлар ҳар йили Стандартлаштириш таянч ташкилоти томонидан Ўзбекистон республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган тасдиқланган ишлар режаси бўйича ўтказилади.
Стандартлаштириш таянч ташкилоти томонидан давлат  стандартлаштириш тизими талаблари тармоқ эҳтиёжларига нисбатан ривожлантирадиган алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими яратилди. Ушбу тизимда 19 та норматив ҳужжат ишлаб чиқилган ва амалга киритилган.
Стандартлаштириш таянч ташкилоти томонидан норматив ҳужжатларнинг маълумот-ахборот фонди ташкил этилган ва юритилади, шунингдек Норматив ҳужжатларнинг маълумотлар банки яратилган ва юритилади.