Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Маҳсулотлар ва хизматлар /  Хизматлар /  Сертификационный испытательный центр ТСТ

Сертификационный испытательный центр ТСТ


ТТВни сертификатлаштириш синов маркази
"UNICON.UZ" Давлат унитар корхонаси ("UNICON.UZ" ДУК) қошидаги Телекоммуникация техник воситаларини Аккредитация қИлИнган сертификатлаштириш синов маркази

 

Ўзбекистонда сертификатлаштиришнинг келиб чиқиш тарихи 1993 йили Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари қабул қилиниши билан бошланган. Мамлакат телекоммуникация тармоқларининг хавфсизлиги, яхлитлиги ва барқарор  ишлашини таъминлаш соҳасида бошқариш ва тартибга солиш механизмларидан бири бўлиб  телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш ҳисобланади. Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш синовларини амалга ошириш учун 1996 йил Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлар марказида белгиланган тартибда Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш синов маркази тузилди ва аккредитация қилинди. Сертификатлаштириш синов маркази мустақил ва техник жиҳатдан ваколатга эга бўлиш учун аккредитация қилинган.   

Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш синов маркази O`z DSt ISO/IEC 17025:2007 «Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган умумий талаблар» стандарти талабларига мувофиқлиги учун аккредитация қилинган. Сертификатлаштириш синов марказида O`z DSt ISO 9001:2009 «Сифат менежменти тизими» стандартининг талабларига мувофиқ аккредитация қилинган сифат менежменти тизими жорий этилган.

Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш синов маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларига, Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизими норматив ҳужжатларининг талабларига, норматив хужжатларига, «Телекоммуникациялар» сертификатлаштириш тизими доирасида ишлаб чиқилган норматив ҳужжатларга, сертификатланган маҳсулот учун белгиланадиган талаблар ва синов методлари  ва «Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш синов маркази тўғрисида»ги низомга амал қилади.

Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш синов марказининг аккредитлаш соҳаси хавфсизлик, электромагнит мослашувчанлик учун синовлар ҳажми, коммутация рақамли тизимлари барча турларининг функционал характеристикалари, рақамли узатиш тизимлари, радиотехник воситалар, оптик алоқа кабеллари ва абонент терминал қурилмаларининг мамлакат телекоммуникация тармоқларининг яхлитлиги, чидамлилиги ва мослашувчанлигига мувофиқлигини қамраб олади.

Сертификатлаштириш синов маркази телекоммуникация техник воситаларининг сертификатлаштириш синовларини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига тез ва сифатли ўтказиш имконини берадиган замонавий ўлчаш воситалари ва синов ускунаси билан жиҳозланган.

Сертификатлаштириш синов маркази белгиланган аккредитлаш соҳасига асосан ўтказиладиган синовлар (ўлчашлар) объективлигига таъсир қилиши мумкин бўладиган маъмурий, молиявий ёки бошқа босимни унга кўрсатиш имконини истисно этадиган принципларда фаолият юритадиган "UNICON.UZ" ДУК таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Ташкилий структура, маъмурий бўйсунув ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими синов марказини ташқи талабгорлардан, истеъмолчилар ва "UNICON.UZ" ДУК бошқа бўлинмаларидан мустақиллигини таъминлайди.

Сертификатлаштириш синов маркази таркибига учта синов лабораторияси киради.

1-СОН «РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ВА АБОНЕНТ ТЕРМИНАЛ ҚУРИЛМАЛАРИ» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасида телекоммуникация техник воситаларининг қуйидаги турлари: халқаро, шаҳарлараро, шаҳар, қишлоқ ва муассасавий АТС функцияларига эга рақамли коммутация тизимлари. турли маркадаги телефон аппаратлари, факсимиль аппаратлари, авто жавоб бергичлар, таксофон аппаратлари, ISDN терминаллар ва ҳ.қ.нинг синовларини ўтказиш киради.

2-СОН «ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ РАДИОТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасига телекоммуникация техник воситаларининг қуйидаги турлари: радиоалоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ускунаси, аналог-рақамли телевизион эшиттириш, радиостанция ускунаси, радиореле узатиш тизимлари, йўлдош алоқа тизимлари, мобил алоқа тизимлари, шунингдек кенг полосали симсиз фойдалана олиш тизимлари ва ҳ.қ.нинг синовларини ўтказиш киради.

3-СОН «РАҚАМЛИ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ ВА АЛОҚА КАБЕЛЛАРИ» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасига телекоммуникация техник воситаларининг қуйидаги турлари: тўлқин узунлиги бўйича сигналларни ажратиш билан спектрал зичлашнинг оптик узатиш тизимлари, синхрон рақамли иерархия узатиш тизимларининг ускунаси, плезиохрон рақамли иерархия узатиш тизимларининг ускунаси, электр таъминот тизимлари ва қурилмалари, аккумуляторлар ва аккумулятор батареялар, дизель генераторлар, ҳавони кондициялаш тизимлари, комьютерлар, модемлар, дастурий маҳсулотлар, оптик-толали алоқа кабеллари, муфталар ва уларга материаллар ва ҳ.к.нинг синовларини ўтказиш киради.

Ҳозирги вақтда Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш синов марказига Якубов Баходир Рахматуллаевич раҳбарлик қилади.
тел.: +998(71) 235-93-29, +998(71) 237-65-01