Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player

Хизматлар


«UNICON.UZ» маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар

1. Ахборот-коммуникациялар соҳасида фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш:

- телекоммуникация ва ахборот технологиялари ва хизматлари;
- радиоалоқа, радиоэшиттириш ва электромагнит мослашувини таҳлил қилиш;
- почта алоқаси;
- ахборот хавфсизлиги ва криптология;
- иқтисодиёт ва методология.

2. Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш;

3. Телекоммуникация техник воситаларининг белгиланган талабларга мувофиқлигига сертификацион ва бошқа синовларни ўтказиш («Фаолият» саҳифасига, «Сертификатлаштириш» кичик бўлимига, «Сертификатлаштириш синов маркази» кичик саҳифасига ҳавола);

4. Стандартлаштириш масалалари бўйича консультатив-услубий ёрдам кўрсатиш, норматив ҳужжатларнинг норма назоратини ўтказиш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ахборот рўйхатларини тақдим этиш («Стандартлаштириш таянч ташкилоти» кичик сайтига ҳавола);

5.  Метрологик таъминотнинг турли масалалари бўйича консультатив-услубий ёрдам кўрсатиш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фойдаланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва таъмирлаш бўйича метрологик хизматларни кўрсатиш («Асос метрология хизмати» кичик сайтига ҳавола);

6. Алоқа объектларининг кадастр ахборотини киритиш ва алоқа объектларининг давлат кадастрини юритиш («Алоқа объектларининг давлат кадастри хизмати» кичик сайтига ҳавола);

7. Электрон рақамли имзо калитларини ва сертификатларини бериш бўйича Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази хизматларини кўрсатиш («ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази» кичик сайтига ҳавола);

8. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизасини ўтказиш («Фаолият» саҳифаси, «лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш» кичик бўлимига ҳавола);

9. Норматив, илмий ва бошқа адабиётларни инглиз тилидан давлат, рус тилларига таржима қилиш («Фаолият» саҳифасига ҳавола, «таржималар соҳасидаги фаолият» кичик бўлими);

10. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида атамаларнинг турли луғатларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш («Фаолият» саҳифаси, «атамашунослик ва  луғатлар» кичик бўлими ҳаволага);

11. Ишлаб чиқариш муҳити омиллари даражаларини меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси талабларига, санитария қоидалари ва гигиена нормаларига мувофиқлигига ўлчашларни ўтказиш («Фаолият» саҳифаси, «меҳнатни ташкил қилиш ва хавфсизлик техникаси» кичик бўлимига ҳавола);

12. Ресурслар ва воситаларни сарфлаш, улардан фойдаланиш тарифлари, нормаларини белгилашнинг иқтисодий ҳисоб-китобини, шунингдек ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини асослашнинг  иқтисодий ҳисоб-китобини ўтказиш («Фаолият» саҳифаси, «иқтисодиёт ва методология» кичик бўлимига ҳавола);

13. Ахборот-коммуникация инфратузилмаси ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш дастурлари, стратегиялари, лойиҳаларини ишлаб чиқиш  ва экспертиза қилиш («Фаолият» саҳифаси, «ахборот ва телекоммуникация технологиялари ва хизматлари» кичик бўлимига ҳавола);

14. Турли техник воситаларини электромагнит мослашув талабларига мувофиқлигига  таҳлил қилиш ва синаш («Фаолият» саҳифаси, «радиоалоқа, радиоэшиттириш ва электромагнит мослашувини таҳлил қилиш» кичик бўлимига ҳавола);

15. Ахборот тизимлари, тармоқлари ва воситаларининг ахборот хавфсизлигини баҳолаш («Фаолият» саҳифаси, «ахборот хавфсизлиги ва криптология» кичик бўлимига ҳавола);

16. 9000 сериясидаги ISO халқаро стандарти  асосида сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш («Фаолият» саҳифаси, «сифат тизими» кичик бўлимига ҳавола);

17. Хизматларнинг маркетинг тадқиқотлари, алоқа ва ахборотлаштириш ишларини ўтказиш («Фаолият» саҳифаси, «маркетинг фаолияти» кичик бўлимига ҳавола);

18. Кам харажатли гидродисплейс методидан фойдаланган ҳолда кабель алоқа линияларини тиклаш бўйича ишларни ўтказиш («Фаолият» саҳифаси, «кабель алоқа линияларини тиклаш» кичик бўлимига ҳавола);

19. Энергияни истеъмол қилиш соҳасида корхоналарнинг самарадорлик ҳолатини текшириш, телекоммуникация объектларини барқарор энергия билан таъминлашга доир таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни ўтказиш, шунингдек тикланадиган энергия манбалари ускунасининг монтаж-созлаш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш («Фаолият» саҳифаси, «энергияни тежаш ва электр энергия манбалари» кичик бўлимига ҳавола);

20. «AloqaInform» ва «Ахборот-коммуникациялар: Тармоқлар-Технологиялар-Ечимлар» журналларида эълон қилинадиган ахборот-маълумот ва илмий ахборотни тақдим этиш («Тармоқ нашрлари» саҳифасига ҳавола).