Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Маҳсулотлар ва хизматлар /  Хизматлар /  Орган сертификации ТСТ

Орган сертификации ТСТ


3-сон схема бўйича ТТВни сертификатлаштиришдан ўтказиш учун берилган талабнома билан биргаликда  Ариза берувчи томонидан ТТВ СИга тақдим этиладиган  ҳужжатлар таркиби (серияли ишлаб чиқариш)

3-сон схема – ТТВ намуналарини тури бўйича сертификатлаштиришда ишлатилади ва мажбурий талабларга мувофиқ тайёрловчи корхонанинг синов бўлинмасида завод синовларини ва ўрнатиш объекти (лари)да линия синовларини ёки тайёрловчидан олинган  ТТВ намуналари учун СЛ (СМ)даги  лаборатория синовларини ўтказишни кўзда тутади. ТТВни ишлаб чиқариш ҳолати текширилади.  Мувофиқлик сертификати 3 йил амал қилиш муддати билан берилади. ТТВ тури учун мувофиқлик сертификатини олишда Ариза берувчи СИ билан ТТВни маркалаш, ТТВни ўровлаш ва товарга илова қилинадиган ҳужжатларга тасдиқлаш белгиси билан ҳуқуқларини делегирлаш учун келишув тузишга мажбур. Келишувда кейинги инспекция назоратини ўтказиш муддатлари ва шартлари белгиланади.

Турни сертификатлаштиришда қуйидаги тартибда ҳужжатлар пакетини тақдим этиш зарур:

- техник хужжатлар (техник тавсиф, фойдаланувчи қўлланмаси, монтаж қилиш ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома ва ҳ.к);
- ТТВга қўйиладиган техник талаблар ва уларни синаш методлари белгиланадиган норматив ҳужжатлар (ГОСТ, ОСТ, ТШ ва ҳ.к);
- сифат менежменти тизими учун сертификат нусхаси (у мавжуд бўлганда);
- Ўзбекэкспертизанинг ТНВЭД коди ҳақидаги хулосаси.

Радиоэлектрон воситаларни (РЭВ) ва юқори частотали қурилмаларни (ЮЧҚ) сертификатлаштиришда талабномага РЭВ ва ЮЧҚни эксплутация қилиш учун ЭМММ рухсатномаси ҳам қўшимча илова қилиниши керак.

Барча ҳужжатлар давлат тили ёки рус тилларида асл нусхада ёки тасдиқланган нусхада тақдим этилган бўлиши керак.

II . 7-схема бўйича (партия учун) ТТВни сертификатлаштириш учун  талабнома билан бирга Ариза берувчи томонидан ТТВ СИга  тақдим этиладиган ҳужжатлар таркиби

7-сон схема – ТТВ партияси ёки битта нусхасини сертификатлаштиришда қўлланилади ва ўрнатиш объектларидаги линия  синовларини ёки СЛ (СМ)даги   лаборатория синовларини мажбурий талабларга мувофиқлиги учун ўтказишни кўзда тутади. Мувофиқлик сертификати муддатини белгиламасдан берилади.

Партия ёки ягона нусхани сертификатлаштиришда қуйидаги тартибдаги ҳужжатлар пакетини тақдим этиш зарур:

- техник ҳужжатлар (техник тавсифи, фойдаланувчи қўлланмаси, монтаж қилиш ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома ва ҳ.к.)
- ТТВга қўйиладиган техник талаблар ва уларни синаш методлари (улар мавжуд бўлганда) белгиланадиган  норматив ҳужжатлар (ГОСТ, тармоқ стандарти, ТШ ва ҳ.к);
- товарга илова қилинадиган маҳсулотлар (инвойс, авиа-, темир йўл ёки транспорт юкхати, келиб чиқиш сертификати, юк божхона декларацияси ва ҳ.қ.);
- ТНВЭД коди тўғрисидаги Ўзбекэкспертиза хулосаси.

Радиоэлектрон воситаларни (РЭВ) ва юқори частотали қурилмаларни (ЮЧҚ) сертификатлаштиришда талабномага РЭВ ва ЮЧҚни эксплутация қилиш учун ЭМММ рухсатномаси қўшимча илова қилинган бўлиши керак.

Барча ҳужжатлар давлат ёки рус тилларида, асл ёки тасдиқланган нусха кўринишида тақдим этилиши керак.

АККРЕДИТАЦИЯЛАШ СОҲАСИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ОРГАН (ТТВ СО)
 

Сертификатлаштиришни ўтказиш учун 1-сон талабнома
(MS-Word Document, 35KB)
 
Сертификатлаштиришни ўтказиш учун 2-сон талабнома
(MS-Word Document, 35KB)