Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Лойиҳалар

Лойиҳалар

 «UNICON.UZ» маркази томонидан амалга оширилган ва амалга оширилаётган лойиҳалар:

1. «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг маълумотлар банки» автоматлаштирилган тизимини яратиш

2. Тошкент ва Бухоро шаҳарларида рақамли телеэшиттириш тажриба зоналарини яратиш бўйича тадқиқот ишларини ўтказиш

3. «Почта алоқаси объектлари давлат кадастри» маълумотларнинг автоматлаштирилган ахборот базасини яратиш

4. Электромагнит мослашув маркази ва «East Telecom» компаниясида сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

5. Ўзбекистон республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва «UNICON.UZ» марказининг биринчи Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази қошида Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказларини рўйхатга олиш органини яратиш.

6. Француз ва португал олимлари ва мутахассислари билан биргаликда 5-киловатли ва Германия олимлари ва мутахассислари билан биргаликда 10-киловатли гибрид қуёш-шамол қурилмаларини ишлаб чиқариш ва «Чорвоқ» радиотелевизион ретранслятори яқинида фойдаланишга топшириш.

7. «Ўзбектелеком» АК тармоқларида ресурсларни тежайдиган кам ҳаражатли гидродисплейс методидан фойдаланган ҳолда, кабель алоқа линияларининг техник ҳолатини баҳолаш ва уларни тиклаш.

8. «Ўзбектелеком» тармоқларида «СОКСС» кабель алоқа линияларида қўриқлаш ва бузилиш сигнализацияси тизимини жорий этиш.

9. «Электрон кутубхона» автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва уни «UNICON.UZ» марказининг илмий кутубхонасида жорий этиш.

10. «Ўзбектелеком» АК абонентлари орасида телекоммуникация хизматларидан қаноатланганлигини ва уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича маркетинг тадқиқот ишларини ўтказиш.

11. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ташкилотлари («UNICON.UZ» ДУК, Давлат алоқа инспекцияси, Узимпексалока ЁАЖ, «Aloqaloyixa» ДУК, МАТБ, РЧДК, «Коинот» корхоналари)да E-Hujjat электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш

12. «Tillo Garant» МЧЖ ва «Навои Азот» ОАЖ да электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказини яратиш

13. Турли ахборот тизимларига электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш воситаларини жорий этиш (Germes электрон ҳужжат айланиш тизими, Банклараро савдо тизими, Web-money Uzbekistan электрон тўловлар тизими)

14. UzNet маълумотларни узатиш тармоғида, шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ҳимояланган электрон почта Е-ХАТ тизимини яратиш