Мухитдинов Азиз Хакимович 1985 йил Ташкент шахрида таваллуд топган.
Бон-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация технологиялари университетини тамомлаган. Малумоти олий.
Иқтисод фанлар номзоди. У ўз фаолиятини 2008-2012 йилларда "Ўзбектелеком" АК бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган. 2012-2017 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим мудири вазифасини бажарувчи, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2017-2018 йилларда -«UZINFOCOM» ДУК директорнинг биринчи ўринбосари, диретор вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
1.2018-08.2018 дан Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш марказини бошқарган. 2018 йил август ойидан бошлаб «UNICON.UZ» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
А.Мухитдинов оилали, 3 фарзанди бор.