“Конституция – ҳаётимиз қомуси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Кун тартибидаги масала юзасидан “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директор ўринбосари С.Нажбиддинов давра суҳбатини очиб берди ва олиб борди.

Раисилик этувчи кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан сўз навбатини юрисконсульт М.Тургуновга берди.Маърузачи М.Тургунов кун тартибида белгиланган масалалар бўйича маълумот бериб ўтди. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисидаги буйруғида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиш таъкидланган. Шунга кўра бугунги давра суҳбатимизни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига бағишлаймиз. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил
8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган. У 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат,  ўтган йиллар мобойнида Конституцияга 7 марта муҳим ўзгартиришлар киритилган. “Суд ҳокимиятининг Конституциявий асосларини такомиллаштириш” Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган зарур ўзгартиришлардан бири ҳисобланади. Мазкур ўзгартиришларга кўра Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ҳамда иқтисодий суд иши юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига- Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва шу орқали уларнинг ҳуқуқий фаоллигини ошириш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шартидир.    

 Президентимизнинг 2019 йил 9 январь “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони мазкур соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришда керакли асос бўлиб келмоқда.     

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Конституция мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ҳаётнинг барча соҳаларида кенг қамровли ислоҳотларнинг мустаҳкам юридик манбаи ҳамда асосий ҳуқуқий кафолатидир. Давра суҳбатида ходимлардан департамент бошлиғи Ш.Магдиев ва А.Атаниязовлар ўз фикрларини билдирдилар.

Давра суҳбати интерфаол кўринишда савол ва жавоблар тариқасида давом этди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директор ўринбосари С. Нажбиддинов ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, давра суҳбатини ёпиқ деб эълон қилди.


Дата: 2020-11-30 11:51:14