Алоқа линиялари ва узатиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати республикада биринчи марта нашр қилинмоқда. Луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассисларининг, шунингдек, бошқа мутахассисларнинг меҳнати самарасидир. Луғатни тузишда техникага оид хорижий адабиётлардан, маълумотнома характеридаги нашрлардан, ўқув қўлланмаларидан ҳамда Internet материалларидан фойдаланилди.
Луғат алифбо тартибида жойлашган 1400 дан ортиқ атамани ўз ичига олади.
Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларига, илмий ходимларга, таржимонларга, ўқитувчиларга, аспирантлар ва талабаларга мўлжалланган.
Техника фанлари доктори, профессор М. Мухитдиновнинг умумий таҳрири остида Луғат А. Мунаваров, Н. Перепада томонидан тузилди, Ё. Ахмедова, Ш. Тулягановлар томонидан таржима ва таҳрир қилинди. Компьютер ишлари: Д.Шукурова. Тақризчи: Техника фанлари номзоди, доцент Р.Абдурахмонов.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan