Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва маркетинг бўйича атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғат

Ҳам мутахассислар учун, ҳам бошловчи фойдаланувчилар учун мўл-жалланган ушбу луғат, Атамашунослик ва луғатлар хизмати ходимларининг, шунингдек, «UNICON.UZ» ДУК – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази бошқа мутахассисларининг биргаликдаги меҳнати самарасидир.
Луғат ўқитувчилар, таржимонлар, шунингдек, иқтисодчи, маркетолог, бухгалтер, менежер ихтисослиги бўйича ўқиётган талабалар учун фойдалидир.
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори М.М.Джалаловнинг умумий таҳрири остида 
Луғат Л.Р.Давидова томонидан тузилди, Ё.Н.Ахмедова, Ш.Ш.Тўлаганов томонидан таржима ва таҳрир қилинди. Компьютер ишлари: Ш.С.Адашева, Ш.С.Султонова Тақризчилар: Ш.Тўраев, Г. Исмоилова, Н. Иминова