Е-ХАТ муҳофазаланган электрон почта тизими

Муҳофазаланган электрон почта тизими ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат стандартлари асосидаги ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари ва электрон рақамли имзо воситалари (миллий криптовайдер)дан фойдаланади.

Муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳисобига Е-ХАТ тизими ахборот хавфсизлигининг қуйидаги талабларига жавоб беради:
Е-ХАТ тизими ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг қуйидаги талабларига жавоб беради:
- идентификация қилиш – Е-ХАТ тизими фойдаланувчисининг электрон рақамли имзосига асосланиб, унинг ҳақиқийлиги ўрнатилади;
- конфиденциаллиги – электрон хабарларни шифрлаш йўли билан уларни муҳофаза қилиш;
- ҳар бир электрон хабарда электрон рақамли имзонинг тегишлилигини текшириш асосида электрон хабар жўнатувчисини аутентификация қилиш;
- электрон хабарларнинг бутунлиги – электрон хабардаги ахборотнинг бузилмаганлигини текшириш.
Е-ХАТ тизими тизимда ишлаш учун уч тилдан фойдаланади: ўзбек (лотин ва кирилл ёзувлари асосидаги), рус (кирилл ёзуви асосидаги) ва инглиз (лотин ёзуви асосидаги).
Е-ХАТ тизимида ишлаш учун ҳар бир фойдаланувчи электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ёпиқ калит ва очиқ калит сертификатига эга бўлиши керак.