Радиорелели тизимларга оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Атама (ҳар бир терминологик мақоланинг номи) катта ҳарфлар билан қуюқ шрифтларда ёзилган. Агар атамадан сўнг нуқта вергул ёки вергул турган бўлса, бу биринчи, асосий атама билан бир қаторда шу атаманинг маъносига яқин ёки синоним бўлган бошқа атама ҳам қўлланилишини билдиради. Айрим ҳолларда, атамадан сўнг қавс ичида ёзилган ифода аниқловчи вазифасини бажаради, масалан,  қоплаш зонаси (ер усти узатувчи станциясининг).
 Луғат радиорелели алоқада қўлланиладиган 300 тадан ортиқ атама ва унинг таърифини ўз ичига олади. 
 Луғатда катталиклар бирлиги СИ халқаро бирликлар тизимига мувофиқ келтирилган.
 Луғат радиоалоқа мутахассислари, илмий ходимлар, таржимонлар, ўқитувчилар, аспирантлар ва талабалар учун мўлжалланган.
А.Файзуллаевнинг умумий таҳрири остида. Луғат Д.Дусматов томонидан тузилди, А.Нигманов, Ё.Аҳмедова,  М.Хожиевалар томонидан  таржима ва таҳрир қилинди. Компьютер ишлари: Ш.Адашева Тақризчилар: ТАТУ катта ўқитувчилари А.Хотамов, С.Васильев