Замонавий антенна-тўлқин ўтказиш техникасида юқори частотали магнитодиэлектриклар – ферритлар ҳам муҳим роль ўйнайди, булар нурла-нишни электр бошқаришга эга антенналарни ва бир қатор тўлқинўтказгич трактларининг янги элементлари: вентиллар (фақат битта йўналиш тўлқинини ўтказадиган), фазаайлантиргичлар, қутбланиш текислигининг айлантиргичлари, циркуляторлар ва б.қ.ларни яратишга имкон берди.
Турли давлатлар ва ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг радиоалоқа ва радиотелеэшиттириш, радионазорат ва мониторинг ускуналарини монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, улардан фойдала-нишда уларнинг ҳамкорлиги радиотехника ва радиоўлчаш соҳасида махсус атамаларни билишни талаб этади.
Худди ана шу факторлар радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғатини яратиш заруратини вужудга келтирди.
«Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» Ўзбекистон Республика-сида биринчи марта нашр этиляпти.
Луғат «UNICON.UZ» ДУК Атамашунослик ва луғатлар хизмати ва Телекоммуникация инфраструктурасини ривожлантириш илмий-тадқиқот департаменти мутахассисларининг ҳамкорликдаги меҳнати натижасидир. Шунингдек, луғат яратилишида Тошкент ахборот технологиялари университети илмий ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Луғатни яратишда хорижий қомусий нашрлардан, маълумотнома характеридаги адабиётлардан, ўқув қўлланмаларидан, Интернет материалларидан фойдаланилган.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 1200 дан ортиқ атамаларни ўз ичига олади.
Луғат мутахассисларнинг кенг доирасига, ахборотлаштириш техно-логиялари ва коммуникациялари соҳасининг илмий-техник ходимларига, ўқитувчиларга, аспирантларга, таржимонларга мўлжалланган.А.А.Джурабаевнинг умумий таҳрири остида
Луғат Кадиров А.А., техника фанлари номзоди, доцент С.П.Ган, техника фанлари номзоди, доцент Д.Н.Ликонцев томонидан тузилди, Ё.Н.Ахмедова, М.Ф.Хаджиева томонидан таржима ва таҳрир қилинди.
Компьютер ишлари: М.Ф.Хаджиева Тақризчилар: Телерадиоэшиттириш тизимлари кафедраси доценти Губенко В.А., Телерадиоэшиттириш тизимлари кафедраси катта ўқитувчиси Арипова У.Х.