Сифат менежментига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Сифат менежменти бўйича русча-ўзбекча изоҳли луғат биринчи марта нашр қилинмоқда. Луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассисларининг, шунингдек, бошқа мутахассисларнинг меҳнати самарасидир. Луғатни тузишда техникага оид хориж адабиётларидан, маълумотнома характеридаги нашрлардан, ўқув қўлланмаларидан ҳамда Internet материалларидан фойдаланилди.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 1000 га яқин атамани ўз ичига олади.
Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларига, илмий ходимларга, таржимонларга, ўқитувчиларга ва талабаларга мўлжалланган.

«UNICON.UZ» ДУК директори в.в.б. Х.Хасановнинг умумий таҳрири остида.
Луғат техника фанлари доктори, профессор М.Мухитдинов 
томонидан тузилди,
А.Қодиров, Ё.Аҳмедова, Ш.Тўлагановлар томонидан 
таржима ва таҳрир қилинди.
Компьютер ишлари: Ш.Адашева, К.Юсупова
Тақризчи: Иқтисод фанлари доктори, профессор А.Қодиров