«Йўлдошли алоқага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» биринчи маротаба нашр этилмоқда. Луғат «UNICON.UZ» ДУК Атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассисларининг, шу Марказнинг бошқа мутахассислари жалб қилинган ҳолда, бажарган ишларининг натижаси ҳисобланади.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 195 та атамани ўз ичига олади.Луғатда йўлдошли алоқага тааллуқли асосий атамалар ва уларнинг таърифлари келтирилган. Луғат мукаммал тушунчалар ва уларнинг талқинини, шунингдек, замонавий йўлдошли алоқада қўлланиладиган тушунчаларни ҳам ўз ичига олади.
Луғатнинг асосини Халқаро электралоқа иттифоқи радиоалоқа Регламенти (ХЭИ), ХЭИ-R радиоалоқа сектори Тавсиялари, Ўзбекистон Республикасида йўлдошли алоқа тармоқларини ривожлантириш концепцияси ва илмий мақолаларда келтирилган атамалар ва уларнинг таърифлари ташкил этади.
«UNICON.UZ» ДУК директори А.Файзуллаевнинг умумий таҳрири остида.
Луғат У.Азимов томонидан тузилди, А.Нигманов, Ё.Аҳмедова, М.Хожиевалар томонидан
таржима ва таҳрир қилинди. Компьютер ишлари: Ш.Адашева. Тақризчи: техника фанлари номзоди, доцент О.Абдуазизов
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan